
"Рома" клуби "Трабзонспор"ни 1:2 ҳисобида мағлуб қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, Элдор Шомуродов Sky Sports каналига интервью берди:
- Сиз урган голнинг аҳамияти қандай?
- Мен урган гол жамоамга ғалаба келтирганидан бахтлиман. Ўйлашимча, кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаш керак. Сабаби, А Серия уч кундан сўнг старт олади.
- Моуринью қўл остида қай даражада ривожланяпсиз? Умуман жараён қандай кечмоқда?
- Мен Моуринью айтаётган деярли барча нарсани тушуняпман. У ва жамоадошларимни ҳам тушиниб боряпман. Аммо, менда ҳали ҳам сўзлашув борасида муаммолар бор (кулиб қўяди)
- Сиз ўзингиздаги жиҳатлар билан Моуриньюга мос келгансиз...
- Ҳа, мен буни Генуяда исботлагандим.
- Энди Абрахам билан бирга ўйнашингиз лозим. У билан бирга ўйнай оласиз деб ўйлаймиз, шу тўғрими?
- Ҳа, биз биргаликда ўйнашимиз мумкин. Иккимизнинг имкониятларимиздан келиб чиқиб, бунинг имкони бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар