4 665
«Бу мамлакат мени ҳурмат қилмайди, нега унинг байроғини кўтаришим керак?» — UFC спортчиси Маҳмуд Муродов
Маҳмуд Муродов 2019 йилда UFC жангларида иштирок эта бошлади ва ушбу мусобақада қатнашган илк ўзбек спортчисига айланди. Аввалига ҳайратланарли тақдирни бошидан кечираётган спортчининг натижаларидан кўра унинг иштироки кўпчилик учун қизиқарли бўлди. Қурилишда ишлагани, очликни бошидан ўтказгани, Флойд Мейвезер билан танишгани — Муродов қизиқарли шахсга айланганди. UFC’даги 3 та кетма-кет ғалабадан сўнг Маҳмуд бўлажак юлдуз эканлиги аён бўлди.
29 августда Муродов UFC’да тўртинчи жангини ўтказади. Унинг рақиби — лиганинг фахрий аъзоси Жералд Мёршарт. Sport24 мухбири Иван Ковалёв Муродов билан боғланди ва қатор саволларга жавоб олди.
- Нима учун Муродов энди Чехияни ҳурмат қилмаслигини (охирги йилларда ўзи ўша ерда истиқомат қилганди);
- Ўзини Ҳабиб даражасидаги юлдуз деб ҳисоблайдими?;
- Маҳмуд охирги йилларда ўзига ёки яқинларига қилган энг яхши совғаси;
- Лас-Вегасдаги жанг сафари вақтида дўсти Флойд Мейвезер билан учрашишни режа қилгани ҳақида.
Июнь ойида Ўзбекистонда жуда кўп учрашувлар сабаб машғулотларга қанча вақт ажратгани ҳақида
Қаерда бўлмасин, нима бўлмасин, бир кунда камида бир марта машғулот ўтайман. Бу менинг ҳаёт тарзим. Мураббий доим мени назорат қилади. Доим югуриш ёки оғир машқларни бажариш мумкин. Кўп учрашувлар май ойида бўлиб ўтганди. Июнь, июль ойларида тайёргарлик кўрдим.
Одамларнинг кўчадаги диққат-эътибори ҳақида
Одамлар кибрли экан демаслиги учун бундан нолимайман. Тўғри, саломлашиб кетадиган ва суратга тушишни сўрайдиган мухлислар бўлади.
Чехия ёки Ўзбекистон. Қайси бири устунлиги ҳақида
99% Ўзбекистон. Биласизми нега? Ҳозир тушунтираман. Аввал иккита байроқ кўтарардим. Ҳозир фақатгина битта — Ўзбекистон. Чунки Чехия ҳануз менга фуқаролик бермади. Бу мамлакат мени ҳурмат қилмайди. Яшаётганимга беш йил бўлган бўлса-да, ҳамон ҳужжатларни беришгани йўқ. Қанақа сабаб бор, билмайман. Вақтида солиқларни тўлаб бораман. Шундай қарор қилдим: агар мамлакат сени ҳурмат қилмаса, унинг байроғини нега кўтаришинг керак? Нега бир фоиз Чехияга бераман. Дўстларим, жамоам — буларнинг барчаси бир фоизга киради. Чехияда 10 миллион аҳоли истиқомат қилади. Охирги йилларда шу ўйлар билан яшаяпман. Сен ёрдам берасан, унга борингни берасан, лекин улардан садо чиқмайди. Қандай салом берилса, шундай алик олинади. Ким биландир жангга ҳозирланаётган бўлсанг, сен ҳам жангни қабул қилишга тайёр туришинг зарур.
Яшаш жойни ўзгартириш фикри ҳақида
Ҳаммаси жойида. Агар фуқаролик беришмаса, бошқа Европа мамлакатида яшашим ёки Чехияга солиқ тўламай қўйишим мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда яшаяпман. У ерда MMA ривожи учун ёрдам беряпман. Йилнинг саккиз ойини Ўзбекистонда ўтказаман.
4 кун олдин Вегасга келгани ҳақида (интервью 26 август куни олинган), иқлимга мослашиш учун бир ҳафтагина муҳлат бўлиши, бу жуда оз муддат экани ҳақида
Мен учун бу нормал ҳолат. Бу вақтда иқлимга мослашишимга ишонаман. Доимий равишда Вегасга бориб тураман. У ерда ишим бор, ТМТ жамоам ўша ерда шуғулланади.
Тажрибали Мёршарт Ҳамзат Чимаевга қарши жуда ёмон иштирок этгани ҳақида
Кўпчилик Ҳамзатнинг зарбаси кучли эканини айтади, мен бунга ишонаман ва ўша куни буни кўрдик. Унинг омади келди. Омад бу спорт турида асосий ролни эгаллайди. Бир дақиқадан кейин нима бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз.
2020 йил 31 октябрда коронавирусга чалингани сабаб Кевин Ҳолланд билан жанг қолдирилганди. Ўша жанг ўтказилганда, ҳозир қандай ҳолат юз бериши мумкинлиги ҳақида
Агар ўша жанг ўтказилиб, менинг фойдамга ҳал бўлганда, топ-15 да турган бўлардим, деб ўйлайман. Унинг жанг услуби ожиз, «defence» (ҳимоя) жуда ожиз. Унинг ҳужумларини назорат қила олардим. У гапириб сизни чалғитади. Мен билан эса бу ишни қила олмасди. Уни енга олардим, деб ўйлайман. Мёршартдан олдин Ҳолланд билан жанг қилишга тайёр эканлигимни айтгандим. У бошқа жангга тайёргарлик кўраётганини айтишди. Менимча, унга кучсизроқ рақиб берилган. Чунки Ҳолланд охирги икки жангида мағлубиятга учради.
Мёршартни енга олса, ўрта вазн тоифасида топ-15 га кириши, МДҲ давлатлари ичида -84 кг вазн тоифасида энг кучли жангчига айланиши ҳақида
Омари энг кучлиси эди. У ҳозир UFC’даги фаолиятини тугатган. Энди PFL ёки Bellator’га ўтади. Шунинг учун мен МДҲ давлатлари ичида энг кучлисига айланишим мумкин. Аввал топ-15 га киришим лозим.
Ўзига ёки яқинларига қилган энг яхши совғаси ҳақида
Анча олдин ота-онамга уй совға қилгандим. Ўзбекистонда бизнесим бор, у ерда тўрт қаватли бино қурилмоқда. Хайрия ишлари билан шуғулланаман. Ўзимга бир нечта уй харид қилдим. Баъзи оилаларга кичик уйлар ҳадя қилдим. Кимдир тиббий асбоб-ускуналарга муҳтож бўлса, олиб бераман. Яқинда Rolls-Royce сотиб олдим.
Машиналарни севиши ҳақида
Машиналарни яхши кўраман. Бу менинг орзум эди. Машина, пуллар — асосийси эмас. Асосийси, яқинларим ҳақида қайғура олишим.
Лас-Вегасга бу галги саёҳатда Флойд Мейвезер билан учрашув режалаштирилгани ҳақида
У билан яқинда хабарлашдим. Флойд Майамида. Агар улгурса, жангга етиб келади. Агар кўриша олмасак, ноябрда Вегасга қайтаман. Ҳозир бутун диққатимни жангга қаратганман. Мейвезернинг кун тартиби шунақа: у ёқдан бу ёққа бориб келади. Бир жойда ўтирмайди.
Мейвезернинг Логан Пол билан жангини қандай баҳолаши ҳақида
Ҳеч қандай. 200 миллион доллар ишлаб топди. Ўзи ва оиласи учун бутун умрга етадиган пул ишлади. Балки яна жанг қилар. Флойд билан бу жанг ҳақида суҳбатлашганимизда: «Ўшанда нима учун рингга чиққанимни биласан-ку, мақсад — пул эди», — деганди. Нега Логан Пол айнан Флойд билан рингга чиқди деб ўйлайсиз? Ахир — у Флойд Мейвезер. «Money Fight».
Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси
29 август, якшанба тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 35 мусобақаси ўтказилади. Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов АҚШ вакили Жералд Мёршартга қарши жанг қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди