Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Ростини айтсам, кайфиятим йўқ. Икки жамоа ҳам кураш олиб боришди. Афсуски, иккинчи ўйиндирки, сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик. Пенальти қандай юзага келганини билмайман, палапартишлик юзага келди. У ҳолатда ҳамма қоидани бузди. 1:0 вақтида албатта, нариги томонга пенальти беришяпти. Бизга эса бундай эмас. Эмоцияга берилиб гапираётгандирман, бир оз хафаман.
- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинидан қониқмадингизми? Эътироз билдирдингиз...
- Тўпни яқинимиздаги ҳудудга эмас, узоқроққа тепиш керак, шунинг учун эътироз билдирдим. Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади. Футболчиларимиз тўпни қайтаришларига ишонишганди.
- Сизнингча, "Пахтакор" Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаганида, тахминан қайси ўринни банд этган бўларди?
- Етакчилар қаторида юрган бўларди. "Қайрат", "Астана" каби жамоалар билан рақобатлашарди.
- "Андижон" футболчилари вақтни кўп чўзишди. Бу сизнинг топшириғингизмиди?
- Қайси мураббий "гол уриб, вақтни чўзинглар", дейди? Аксинча, мен уларга қарши ҳужумдан унумли фойдаланишни буюрдим.
- Қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади деб ўйлайсиз?
- Асосийси, биз тушиб кетмайлик. Мени шу қизиқтиради.
- "Андижон" ўтган ўйинга нисбатан комбинацион ўйин кўрсатди...
- Қанча очко тўплаганимизни қаранг. Комбинацион футбол намойиш қила оламиз, аммо бизга очко зарур. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин