
Азамат Нуфтиллаев
Бугун, 19 февраль куни Тошкентда U1 ҳамда «Октагон» промоушени ҳамкорлигида ММА кечаси ташкил этилади. Ушбу оқшомда бир қатор ўзбекистонлик машҳур ММА вакиллари жанг қилади.
Аввалроқ, ушбу оқшомда оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган «Аждар» номи билан машҳур вакилимиз Азамат Нуфтиллаев россиялик Арсен Абакаров билан баҳс юритиши ҳақида хабар берилган эди.
«Октагон» тарқатган хабарларга кўра, Арсен Абакаров жароҳат олган. Унинг ўрнини украиналик Юрий Проценко эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Проценко ўз вақтида Мурод Хонтўраевни мағлубиятга учратган. Азамат Нуфтиллаев ҳозирга келиб, 11 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Абакаровнинг рекорди эса, 5-3 кўриниш олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.