22:50 / 26.02.2022
948

"Бунёдкор"га янги легионер футболчи келди

"Бунёдкор"га янги легионер футболчи келди
“Бунёдкор” клуби мавсум стартига яқин ўз сафини янги легионер билан тўлдиришга эришди. Маълум бўлишича, хорватиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Побулич энди “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади.

Клуб матбуот хизмати бу борада шундай хабар қилади: “хорватиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Побулич эртадан “қалдирғочлар” сафидаги машғулотларини давом эттиради.

Бугун тушдан сўнг Москва орқали Тошкентга етиб келган футболчини Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда клуб расмийлари кутиб олди. Истиқомат учун “Бунёдкор” академияси базасига жойлашган ярим ҳимоячи эртадан жамоа сафидаги машғулотларни давом эттиради. Сўнгги клуби Арманистоннинг “Арарат” клуби бўлган Дмитрий Побулич билан 1+1 кўринишида шартнома имзоланди”.

Маълумот учун
ДМИТРИЙ ПОБУЛИЧ

Туғилган санаси: 10.05.1994 йил
Фуқаролиги: Хорватия
Бўйи: 177 см. Вазни: 75 кг

Фаолияти
2012 йил ОФК (Сербия)
2013 йил “Доркол” (Сербия)
2013-2014 йиллар “Тимок” (Сербия)
2014-2015 йиллар “Синделич” (Сербия)
2016-2017 йиллар ОФК (Сербия)
2017-2018 йиллар БСК (Сербия)
2018-2019 йиллар “Рад” (Сербия)
2019-2020 йиллар “Радчики” (Сербия)
2020 йил “Графичар” (Сербия)
2021-2022 йиллар “Арарат” (Арманистон)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор"га янги легионер футболчи келди