
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг (3:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ЕЧЛ ярим финалига чиқадиган ва мен бундан хурсанд бўлмаётган кун. Бошимга уриб ташланг. Таркибимизда 7 та ўзгариш бўлди. Ҳимоя ҳеч қачон бундай таркибда ўйнамаган. Барчаси биз истаганимиздек бўлмади, аммо нима фарқи бор? Асосийси ярим финалга чиқа олдик.
Ҳозир "Вильярреал" билан бўладиган ўйинни таҳлил қилсам ғалати бўлади. Уларнинг натижаларини, ажойиб ўйнаётганларини кўрдим. Мавзуни чуқурлаштирмайман, аммо улар "Ювентус" ва "Бавария" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ярим финалга лойиқлар.
Унаи Эмери - кубоклар қироли. У барчасини амалга оширади. Аммо менга тайёргарлик учун вақт беринг", - деди Клопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар