Apple компанияси 2023 йилда iPhone улагичини ўзгартиради

1 дақиқа ўқиш1.3K
Apple компанияси 2023 йилда iPhone улагичини ўзгартиради
Фото: Josh Edelson /Getty Images
Американинг Apple компанияси Европа Иттифоқи талаб қилганидек, USB-C улагичига ўтиш учун Lightning улагичидан 2023 йилдаёқ воз кечади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги журналисти Марк Гурман хабар берди.

«Apple ушбу қонунни бажаришга тайёргарлик кўрди. Компания ўзининг энг машҳур гаджетлари учун янги улагичга ўтиш муддатини осонликча тезлаштирди. Масалан, iPhone 15 келаси йил куздаёқ USB-C улагичи билан ишлаб чиқарилади. Бу белгиланган санадан бир йил олдинроқдир», деб ёзди инсайдер.

Apple учун Европа Иттифоқи талаби iPhone 16 эълон қилиниши кутилаётган 2024 йилдан бошлаб кучга киради. Бироқ Гурман, бошқа манбалар қатори, Apple компанияси келаси йилдаёқ улагични ўзгартиришни режалаштираётганига ишончи комил.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Apple компанияси Европа Иттифоқи талабига бўйсунаётганини очиқчасига тан олмоқчи эмас.

«Apple ўз сабабларига кўра USB-C улагичига ўтишга қарор қилганини айтишни истаяпти. Ишончим комил, Apple буни тезкор қувватлантириш ва маълумотларни тезкор узатиш, шунингдек, барча гаджетларни қувватлантиришда ягона ёндашув муҳимлиги билан изоҳлайди», — деб хулоса қилди журналист.

Lightning улагичи фақат Apple компаниясига хос бўлиб, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг гаджетларига ўрнатилмаган. Шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг қувватлантирувчи қурилмаларидан ҳам Apple компанияси гаджетларида фойдаланиш имконсиз. USB-C универсал улагичига ўтиш бундай ноқулайликка барҳам берилишини назарда тутади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?