
Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бир вақтининг ўзида UMS (Universal Mobile Systems) мобил операторининг иккита офиси очилди. Абонентлар ва бўлажак мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида офислар аҳоли кўп бўладиган ҳудудларда, савдо шахобчалари, кўнгилочар масканлар ва жамоат овқатланиш жойлари яқинида жойлашган.
Қўқон шаҳридаги янги офис кўплаб дилерлик пунктлари билан бир қаторда компаниянинг шаҳардаги иккинчи сотувлар ва хизмат кўрсатиш пунктига айланди. У Истиқлол кўчаси, 24 уй манзили (мўлжал: шаҳар солиқ испекцияси) бўйича жойлашган.

Марғилондаги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офиси компаниянинг шаҳардаги хозирча биринчи ваколатхонаси бўлди. Унинг манзили: «Урдатаги» маҳалла фуқаролар йиғини, Б.Марғилоний кўчаси, 184 уй (мўлжал – шаҳар марказий автовокзали рўпарасида).
Офислар абонентларга ҳар куни эрталабки соат 9дан кечки соат 18гача тушликка танаффусларсиз ва дам олиш кунларисиз (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган расмий байрам кунларидан ташқари) хизмат кўрсатади.
Офисларнинг очилиши байрамона руҳда, карнай-сурнайлар садоси остида бўлиб ўтди. Ўнлаб мижозлар биринчилардан бўлиб UMSнинг янги офисларида рақам харид қилиш ёки қўшимча хизматларни ёқтириш учун бу ерга интилишди. Сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича ходимлар уларнинг масалаларига ечим топишда малакали ёрдам кўрсатди.
— Севимли мобил операторинга тегишли офис яқин жойлашгани қулай бўлиб, одамни қувонтиради, — дея таъкидлайди Марғилонда истиқомат қилувчи Нафиса Тошпўлатова. — Авваллари шаҳарда фақат дилерлик пунктлари мавжуд эди. Ўйламанки, янги офис очилиши билан абонентларга хизмат кўрсатиш янада сифатлироқ даражага кўтарилади.

UMSнинг янги офисларида мобил алоқага доир турли хил хизматлар кўрсатилади. Бу ерда абонентлар тармоққа уланишлари, SIM-картани алмаштиришлари, қулай тариф танлашлари, қўшимча хизматлар ёқишлари, шунингдек, мобил алоқа масалалари бўйича маслаҳатлар олишлари мумкин.
UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечниковнинг гапларига кўра, офислар учун янги жой танлашда компания, энг аввало, абонентлар эҳтиёжларидан келиб чиқади. Барча офислар шартли равишда одам кўп бўлган ҳудудларда, савдо ва кўнгилочар пунктлар яқинида жойлашган, яъни кўчага айлангани ёки харидлар қилгани чиққан абонентлар офисларга ҳам кириб ўтишлари мумкин. Энг асосийси, барча офисларда уларга бир хил юқори даражада хизмат кўрсатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар