17:44 / 11.04.2024
90

Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди

Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди
Керакли ўлчамдаги оёқ кийимни танлашда қийинчиликка дуч келадиган инсонлар учун хушхабар: Дизайнер Микеле ди-Карло 3D принтерда ишлаб чиқариладиган кроссовкалар концепциясини тақдим этди. Унга кўра, пойабзал автоматик тарзда эгасининг оёқ ўлчамига мослашади.

Фото: Europaplus
4Steps лойиҳаси 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Эндиликда ота-оналар фарзанди учун ҳар йили янги пойабзал сотиб олишлари шарт эмас. Кийганда автоматик тарзда созланиши мумкин бўлган кроссовкалар 5 хил ўлчамга эга. Унинг дид билан ишланган дизайни эса алоҳида эътиборга лойиқ.

Фото: Europaplus
Бир жуфт кроссовка вазни жуда енгил — ҳар бири 123 грамм бўлгани сабабли пойабзал болалар учун қулайдир. Шунингдек, оёқ кийим ҳаво ўтказадиган махсус ячейкали материалдан иборат.

Фото: Europaplus
Мазкур кроссовкалар атроф-муҳит учун ҳам қатор афзалликларга эга. 3D технологияси ишлаб чиқариш жараёнида кам энергия сарфлаш имконини беради. Узоқ йилларга хизмат қилиши кафолатланадиган кроссовка табиатга ортиқча чиқинди ташланишининг олдини олади.

Фото: Europaplus

Фото: Europaplus
Микеле ди-Карло мазкур лойиҳани 2017 йилда Италияда тақдим этган эди, бироқ у пойабзалга бир нечта ўзгартиришлар киритишга ва уни янада такомиллаштиришга қарор қилди. Дизайнер мазкур лойиҳа пойабзал саноатида экологик барқарорликка олиб келишига ишонч билдирди. Ҳозирча эса, бу шунчаки концепция бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди