18:20 / 12.06.2024
61

Акула ва кроссовка шаклидаги компьютерлар тақдим этилди

Акула ва кроссовка шаклидаги компьютерлар тақдим этилди
Компьютерлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Cooler Master компанияси ўзининг ноодатий дизайндаги компьютер ва турли гаджетлари билан ажралиб туради.

Фото: Europa Plus
2023 йилда компания кроссовка кўринишидаги Sneaker Х ўйинлар учун махсус компьютерини тақдим этган эди. 2024 йилда бўлиб ўтган Consumer Electronics Show — Маиший электроника кўргазмасида акула кўринишидаги Shark Х номли компьютерини намойиш қилди.

Фото: Europa Plus
Sneaker Х ва Shark Х қурилмалар умумий жиҳатга ҳам эга: Иккала компьютерда Intel Core i9-14900KF процессори ва МSI GeForce RTX 4070 Ti Gaming видеокартаси жойлаштирилган. Бундан ташқари, ҳар бир корпусда 32 Гб оператив хотира мавжуд.

Фото: Europa Plus
Cooler Master компанияси таъкидлашича, шахсий компьютерлар корпуси тўлиқ янгиланиши мумкин, бироқ янги компонентлар компьютер ташқи кўринишидаги эстетикани бузиш эҳтимоли бор. Sneaker Х тўпламига қўшимча равишда махсус наклейкалар киритилади.

Фото: Europa Plus
Ишлаб чиқарувчи Shark Х 2024 йилнинг иккинчи чорагида сотувга қўйилишини эълон қилди. Унинг нархи салкам 7000 долларни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Акула ва кроссовка шаклидаги компьютерлар тақдим этилди