Фото: BME/ коринебактериялар
Жанубий кореялик олимлар Corynebacterium бактерияларини анъанавий пластмассага муқобил сифатида биологик парчаланадиган материал компонентларини яратишга “ўргатди”.
Янги материалнинг асосий “ишлаб чиқарувчилари” Corynebacterium туридаги генетик жиҳатдан ўзгартирилган бактериялар бўлиб, улар метаболик муҳандисликдан фойдаланиб, псевдоароматик дикарбоксилик кислоталарни синтез қилишни ўрганди.
Ушбу бирикмалар ноёб хусусиятларга эга экологик тоза полиэфирларнинг асосини ташкил этди. Полиэфирлар пластмасса саноатида турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун кенг қўлланилади.
Лаборатория синовлари янги биоматериал ўзининг физик хусусиятларига кўра пластик идишлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган полиэтилентерефталатдан қолишмаслигини, бироқ айни пайтда у табиий шароитда анча тезроқ парчаланишини қайд этган.
Фото: thpаnоrаmа/ коринебактериялар
Олимларнинг қайд этишича, сайёрамизнинг пластик ифлосланиши ҳалокатли даражага етган – ҳар йили саккиз миллион тоннадан ортиқ пластик чиқиндилар океанга оқизилади, оқибатда денгиз экотизимларига зарар етмоқда. Шу билан бирга, микропластиклар денгиз ҳайвонлари организмида ва ҳатто инсон тўқималарида тобора кўпроқ аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”