Ҳеч қайси электроника ишлаб чиқарувчи компания нуқсонли маҳсулот тайёрлашдан кафолатланмаган. Гарчи Galaxy Note 7 сабаб Samsung компанияси барча мазкур моделдаги смартфонларни чақириб олишни бошлаган бўлса-да, бу ҳолат технология мутахассисларини унчалик ажаблантирмади. Сабаби соҳа вакиллари бундай ҳодиса исталган бренд билан юз бериши мумкинлигини яхши англайдилар.
Terabayt.uz сайтининг 3D Newsга таяниб хабар қилишича, Samsung компаниясининг бош директори ва раис ўринбораси Ох Хьюн Квон фирма акционерлари билан яқинда ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг сифат назоратини тубдан ўзгартиришини маълум этган. Бироқ расмий вакил сифат назорати тизимининг қайси жабҳаларида ўзгариш юз бериши ёки мазкур вазифанинг қай тарзда бажарилишига аниқлик киритмаган. Шундай бўлса-да, ушбу қарорнинг ўзиёқ Жанубий Корея технология гигантининг мақсади жиддийлигини исботлайди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг 2016 йил август ойи бошида тақдим этилган Galaxy Note 7 фаблети батареядаги носозлик сабаб ёниб кетишни бошлаган. Жаҳон бўйлаб содир бўлган юзлаб мана шундай ҳолатлар ва мижозларнинг эътирози туфайли компания 11 октябрдан бошлаб ушбу смартфонни ишлаб чиқаришни расман тўхтатишга қарор қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди