16:48 / 08.02.2025
35

Manor Lords 9 ойда 3 миллион нусха сотди

Manor Lords 9 ойда 3 миллион нусха сотди
Hooded Horse нашриёти ўрта аср шаҳар қуриш симулятори Manor Lords 3 миллиондан ортиқ нусхада сотилганини эълон қилди. Бу натижага ўйин 9 ой ичида эришди – у 2024-йил 26-апрелда эрта кириш режимида чиқарилган эди.

Бу рақам Steam, GOG, Epic Games Store ва Microsoft Store платформаларида сотилган нусхаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ўйин PC Game Pass обуначиларига ҳам тақдим этилган, бу эса уни ўйнаган фойдаланувчилар сонини янада оширди. Нашриёт Manor Lords’нинг муваффақиятидан мамнун – у кутилганидан ҳам яхши натижа кўрсатди.

Manor Lords сотувлари дастлаб жуда юқори бўлган:
* Илк 30 соатда 1 миллион нусха сотилган
* 3 ҳафта ичида 2 миллион нусха га етган

Кейинчалик сотувлар секинлашди, лекин барибир ўйин учун 3 миллион нусха сотилиши катта ютуқ ҳисобланади, айниқса, лойиҳа битта мустақил дастурчи томонидан яратилганини инобатга олсак.

Январ ойида ўйин тўртинчи йирик янгиланишини олди – унда мавжуд тизимлар такомиллаштирилди, шунингдек, икки янги харита ва бинолар қўшилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно