Telegram мессенжерининг блогида шу йилнинг апрель ойида ташкил этилган BotPrize танловининг биринчи ғолиблари эълон қилинди. Танловдан кўзланган мақсад дастурчиларни самарали ва кучли ботларни яратишга рағбатлантиришдир. Танловнинг илк ғолибларига жами 200 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мукофот пуллари тақдим этилади.
Ғолиблар билан танишинг:
@icon8bot – нейрон тармоқлар ва электрон технологиялар ёрдамида тасвирларга фильтрлар қўллайдиган бот;
@integram_bot – Trello, Gitlab ва Bitbucket каби дастурларни ташқи сервислар билан интеграциялашга хизмат қиладиган бот;
@werewolfbot – Жанубий-Шарқий Осиёда машҳур Werewolf Game гуруҳли чатларига мўлжалланган ўйин;
@strangerbot – иккита тасодифий фойдаланувчилар ўртасида чатни ишга туширадиган бот. Жанубий Европа мамлакатларида кенг оммалашган;
@octopocket_bot – Евроиттифоқ аҳолиси орасида ўзаро пул юборишга хизмат қиладиган “ақлли ҳамён” (шу билан бирга Испания банкоматларига ҳам интеграцияланган).
Telegram ғолиблар қўлга киритилган ютуқларни келгусида ботларни ривожлантиришга йўналтиришига умид билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди