Apple Европа Иттифоқидаги App Store комиссиялари ва қоидаларини ўзгартирди

1 дақиқа ўқиш67
Apple Европа Иттифоқидаги App Store комиссиялари ва қоидаларини ўзгартирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Apple Европа Иттифоқида ўрнатишлар сонига асосланган Коре Течнологй Фее тўловини бекор қилиб, App Storeдан ташқарида ёки веб-саҳифаларда тарқатиладиган иловалар учун ягона 5 фоизлик комиссия жорий этди.
  • Ички харидлар комиссияси анъанавий 30 фоизлик ставка ўрнига 26 фоиз этиб белгиланди, кичик бизнес дастурлари, мини-иловалар ва видеоконтент ҳамкорлик дастурларидаги аксарият дастурчилар учун 15 фоизлик имтиёз сақлаб қолинди.

Apple компанияси Европа комиссияси билан юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш ҳамда Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун талабларига тўлиқ мослашиш мақсадида Европа Иттифоқи ҳудудидаги иловалар учун комиссия тўловлари тузилмасини соддалаштирилганини эълон қилди. Ушбу ўзгаришлар технология гигантининг минтақадаги муқобил иловалар дўконлари ва тўлов тизимларига қўядиган қатъий талабларини юмшатишга қаратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, янги моделга мувофиқ, Apple компанияси ўрнатишлар сонига асосланган мураккаб Коре Течнологй Фее тўловини бекор қилиб, App Store'дан ташқарида ёки веб-саҳифаларда тарқатиладиган иловалар учун ягона 5 фоизлик комиссия жорий этди. Шунингдек, муқобил тўловлар ва компаниянинг ўқ-ин-апп харидлари учун ставкалар қайта кўриб чиқилди.

Янги комиссия ставкалари ва молиявий шартлар

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Европа Иттифоқи регуляторлари Apple'ни қоидаларга риоя қилмагани учун 500 миллион евро миқдорида жаримага тортган ва қўшимча санкциялар билан таҳдид қилган эди. Шундан сўнг тақдим этилган дастлабки ёндашув танқидчилар томонидан «ғаразли мувофиқлик» деб аталган ва унинг ҳаддан ташқари мураккаблиги норозиликларга сабаб бўлган эди.

Ҳозирги янгиланган шартларга кўра, анъанавий шартлардаги 30 фоизлик ставка ўрнига Apple ички харидлар комиссияси 26 фоиз қилиб белгиланди. Шу билан бирга, кичик бизнес дастурлари, мини-иловалар ҳамда видеоконтент ҳамкорлик дастурларида қатнашувчи аксарият дастурчилар учун имтиёзли 15 фоизлик ставка сақланиб қолади. Автоматик янгиланувчи обуналарга эга иловалар ҳам илк йилдан кейин ушбу имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Муқобил иловалар дўконлари учун талаблар юмшатилди

Муқобил тўлов процессорларидан фойдаланадиган иловалар учун комиссия миқдори 20 фоизни ташкил этади, махсус дастурлардаги иштирокчилар учун эса бу кўрсаткич 10 фоизгача пасаяди. Шу билан бирге, дастурчилар танлаган тўлов усулига 12 ой давомида содиқ қолиши шарт қилиб қўйилди.

Янги қоидалар муқобил иловалар дўконини очишни истаган дастурчилар учун талабларни сезиларли даражада юмшатди. Авваллари бунинг учун Европа Иттифоқида миллионлаб юклаб олишларни тасдиқлаш ёки йирик молиявий ресурсларга эга эканини исботлаш талаб этилган бўлса, эндиликда очиқ акциядорлик жамияти мақоми, молиявий аудитлар ёки венчур молиялаштириш каби муқобил усуллар орқали ҳам молиявий барқарорликни кўрсатиш имконияти яратилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?