Apple компанияси ҳар йили янги смартфон ишлаб чиқаради. Бунда iPhone’нинг янги модели кўпроқ такомиллашганроқ деб айтилади. Смартфоннинг унумдорлиги ошган сари унинг нархи ҳам ошиб бормоқда. Кўпчилик фойдаланувчилар Apple смартфонларида шундай бир жиҳатни аниқлашга муваффақ бўлишди – янги модел сотувга чиқишидан олдин эскилари секинроқ ишлашни бошлайди. blackbag.gawker.com сайти муаллифи Сэм Бидл бу тасодифми ёки йўқлигини аниқлашга бел боғлади.
Apple қурилмалари маълум вақт оралиғида янгиланиб, бозорга чиқарилади. Янги смартфоннинг чиқарилишидан тахминан ярим йил олдин компания кейинги смартфоннинг чиқарилиши муддатларини маълум қилади. Бу эса, сиз дунёдаги энг зўр яхши смартфонни сотиб олганингиздан бор-йўғи бир неча ойдан кейин у эскириб, сиз аввал орзу қилгандек, ёрқин ва замонавий бўлмай қолади. Айнан шу ҳақда Сэм Бидл ўзининг мақоласида фикр юритади.
«Apple ўзининг донғи кетган кучли реклама кампанияси ва гениал маркетинги бўлмаганда, кўпчилик фойдаланувчилар ўз смартфонларини икки-уч йилдан тезроқ вақт ичида алмаштиришни хоҳламаган бўлишарди. Бироқ Тим Кукнинг компаниясини бундай муддатлар аниқ қониқтирмайди», деб ёзмоқда муаллиф.
Cэм Бидл ўз мақоласида The New York Times журналисти Катерин Рэмпл мақоласига иқтибос келтиради. Қуйида мақоладан парча келтирилган:
“Аввал мен буни шунчаки хаёл деб ўйладим. iPhone 5S ва 5C чиқишидан олдин менинг iPhone 4 смартфоним секинроқ ишлашни бошлади, унинг батареяси эса олдингидан бир неча маротаба тезроқ қувватсизланиб қолишни бошлади. Бир қанча вақтдан кейин бундай муаммога кўпчилик дуч келганини билдим. Мен компаниянинг техник мутахассисига ушбу масала бўйича мурожаат қилдим, у эса менга шунчаки менинг смартфоним янги iOS7 операцион тизимини тортмаётганини, қурилмамдаги батарея эса маълум бир қувватлашлар циклига мўлжалланганини айтди. Янги батареянинг нархи 79 доллар, яна 20 доллар тўлаб ўзимга янги iPhone 5С сотиб олишим мумкин эди. Шу тариқа, Apple менга смартфонимни алмаштириш вақти келганини тушунишимга ишора қилиб қўйди”, деб ёзади журналист.
“Ўз iPhone смартфонингизнинг операцион тизимини ҳар гал янгилаганингизда, сиз унинг секинлашишига сабаб бўласиз, янги прошивка эса янги смартфон эълон қилиниши ёки савдога чиқишига яқин тақдим қилинади”, деб таъкидлайди Бидл.
Бу аҳён-аҳёнда бўладиган ҳодиса эмас, балки глобал муаммо эканлигига яна бир тасдиқ бўлиб, янги модель чиқишидан олдин Google’да “секин ишлайдиган iPhone” сўрови сонининг ошиши исбот бўлади олади.
Бу видеода iPhone нинг айнан бир хил модели янги операцион тизимда олдинги операцион тизимга нисбатан қанчалик секин ишлаши намойиш этилган.
Кўпчилик Apple фойдаланувчилари кузатган яна бир муаммо “клавиатуранинг қотиб қолиши” ҳисобланади. Gizmodo сайти муаллифи Адам Круччи бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: “Операцион тизим янгилангандан кейин оддий смс ни ёзиш ҳам амримаҳол бўлиб қолди. Экрандаги матн биринчи белги ёзилиши биланоқ қотиб қола бошлади. Бироздан кейин қолган символлар экранда пайдо бўлар эди, бироқ ёзиш пайтида сен сўзни тўғри ёзяпсанми-йўқми билиб бўлмасди”.
Apple ишқибозлари технологиялар ривожланиши ва янги функцияларнинг қўшилиши билан эски смартфонларнинг унумдорлиги камайишидан қочиб бўлмаслигини айтишмоқда. Ҳақиқатан ҳам, оддий компьютердан фарқли ўлароқ, биз ўз iPhone моделидаги телефонимизга қўшимча тезкор хотира қўша олмаймиз ёки процессорни кучлироғига айлмаштира олмаймиз.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди