
Tesla компанияси АҚШнинг Калифорния штатида одометр — юриш масофасини ҳисобловчи ускуна кўрсаткичларини сунъий равишда оширишда айбланмоқда, деб хабар берди Wylsa.com.
Даъвочи Найри Хинтон икки йил аввал Tesla Model Y автомобилларини харид қилган ва биринчи ярим йилда фақат ишга бориб келиш учун ишлатилганига қарамай, машина 21 минг км юришни ҳисоблаган. Илгариги машиналари эса шундай даврда 10 минг км ҳам босмаган.
Хинтоннинг айтишича, бу шубҳали "накрутка" айнан 80 минг км — базавий кафолат тугайдиган нуқтада тўхтаган. Унинг фикрича, Tesla кафолатдан чиқаришни тезлаштириш учун одометр кўрсаткичларини махсус сунъий равишда оширмоқда.
Ушбу муаммо Reddit’dagi бошқа Tesla эгалари томонидан ҳам тилга олинган, лекин эндигина судга етиб келди.
Гуруҳий даъвогарлар ишни ҳайъат иштирокида кўриб чиқишни сўрашмоқда. Молиявий компенсация миқдори кейинроқ аниқланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар