
Ягона умумреспублика процессинг маркази савдо терминалини қўлламасдан, QR-код орқали тўлов тизимини жорий этди. Бу ҳақда Спутник нашри ёзмоқда.
Марказ мутахассисларининг маълум қилишича, янгиликни QR-код орқали тўлов механизмини жорий қилган савдо-сервис корхоналарида синаб кўриш мумкин.
Бунда банк тўлов картаси смартфондаги иловага бириктирилади, сўнг ушбу иловадан савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам оддий пластик банк картасига нисбатан қулайроқ.
Масалан, сотувчига картани қабул қилиш учун савдо терминали керак бўлмайди.
Харидорда эса карталар солинган ҳамёндан смартфон фойдасига воз кечиш имконияти пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар