
Токио ҳокимияти шаҳар хиёбонлари ва боғларида учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Japan Times нашри'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Бу тақиқлов биринчи навбатда дронларга нисбатан қўлланган. Тақиқлов Токионинг 81 та паркини ўз ичига олади. Дронлардан тақиқланган жойларда фойдаланган қурилма эгаларига 50 минг иена (500 долларга яқин) миқдорда жарима солинади.
Аввалроқ, жорий йилнинг апрелида Япониянинг атом энергетикасини қайта ишга тушириш дастурига қарши чиқаётган сиёсатчи Ясуо Ямамото ифлосланган суви бўлган дронни мамлакат бош вазири Синдзо Абэ идораси томига қўндирган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар