«Малика»да iPhone 17 нархи 889 доллардан бошланмоқда

Тошкентдаги "Малика" савдо мажмуасида "Apple" компаниясининг янги iPhone 17 туркумидаги смартфонлари учун тахминий нархлар белгиланди. Қурилмалар хотира ҳажми, ранглари ва SIM-карта турларига кўра турли нархларда таклиф этилмоқда.
Хусусан, битта IMEI рақами рўйхатдан ўтган iPhone 17 моделининг 256 GB хотирали варианти 889 доллардан сотилмоқда. iPhone 17 Air моделларининг нархи рангига қараб 989 доллардан 1 029 долларгача этиб белгиланган.
Юқори техник кўрсаткичларга эга iPhone 17 Pro моделининг 256 GB хотирали варианти 1 299 доллардан, 512 GB хотирали варианти эса 1 429 доллардан бошланади. Энг юқори 1 TB хотирага эга Pro талқини 1 629 доллар қийматида баҳоланмоқда.
iPhone 17 Pro Max моделларининг нархи хотира ҳажмига қараб сезиларли фарқ қилади. 256 GB хотирали модель 1 439 доллардан, 512 GB хотирали модель 1 599 доллардан, 1 TB хотирали вариант эса 1 799 доллардан таклиф этилмоқда.
Энг қиммат 2 TB хотирали Pro Max модели 1 999 доллардан 2 699 долларгача сотилмоқда.
Икки дона IMEI рақами рўйхатдан ўтган (Сим+эсим) моделлар нархи бироз юқорироқ бўлиб, iPhone 17 Pro Max 256 GB варианти 1 539 долларни ташкил этмоқда. Ушбу нархлар бозор конюнктураси ва талабдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!