date

Oppo Find X9 Ultra смартфони 1300 доллардан сотувга чиқди

Oppo Find X9 Ultra смартфони 1300 доллардан сотувга чиқди

Хитойнинг «Oppo» компанияси ўзининг янги флагмани — «Find X9 Ultra» смартфонини халқаро бозорга чиқарди. Қурилманинг бошланғич нархи 12 GB тезкор ва 256 GB доимий хотирага эга талқин учун 1300 долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Юқори даражадаги 16 GB тезкор ва 1 TB хотирали версия эса 1600 долларга баҳоланган.

Смартфон 6,78 дюймли OLED-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг тасвир аниқлиги 3168 х 1440 пикселга, янгиланиш частотаси эса 144 Гтс га тенг. Қурилма унумдорлигини «Snapdragon 8 Элите Ген 5» процессори таъминлайди.

Шунингдек, гаджет 7050 mAch сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, 100 Вт қувватли симли ва 50 Вт қувватли симсиз тезкор қувватланишни қўллаб-қувватлайди.

Асосий эътибор камерага қаратилган: қурилма 200+50+200+50 мегапикселли тўртта сенсорли тизимга эга. Унда «Сонй» ва «OmniVision» датчиклари, жумладан, 3 ва 10 карра зумли перископлар ўрнатилган.

Смартфон 20 карра оптик сифатли ва 120 карра рақамли зум имкониятини тақдим этади. Қурилма «Android 16» базасидаги «ColorOS 16» қобиғида ишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Oppo Find X9 Ultra смартфони 1300 доллардан сотувга чиқди