Intel Arc G3 процессори синовларда Ryzen Z2 моделини ортда қолдирди

Intel Arc G3 Эхтреме процессори портатив ўйин консоллари учун мўлжалланган бўлиб, илк синовларда Ryzen Z2 Эхтремеъни ортда қолдирди. Ҳозирча фақат процессор қисми бўйича натижалар маълум қилинган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Arc G3 Эхтреме 2+8+4 конфигуратсиядаги 14 та ядрога ва iGPU Arc B390 графикасига эга. Бу иккита катта ядроси ўчирилган Cоре Ultra Х моделига жуда ўхшаш.

PassMark синовларида ушбу процессор 29 600 дан ортиқ балл тўплади. Унинг рақобатчиси Ryzen Z2 Эхтреме эса 23 650 балл қайд этган.
Ryzen Z2 Эхтреме учта Зен 5 ва бешта Зен 5c ядросига эга. Intel янгилигида ядролар сони бир ярим баробар кўп бўлса-да, AMD APU ядролари гипероқимни қўллаб-қувватлайди.
График қисм ҳозирча таққосланмаган, аммо Arc B390 модели Radeon 890Мъдан сезиларли даражада тезроқ экани маълум. Тармоқда Arc G3 Эхтреме ўрнатилган илк портатив консол ҳақида маълумотлар тарқалди.
У Ryzen Z2 Эхтреме асосидаги кўплаб моделлардан қимматроқ бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!