Хитойнинг КОМАК C919 самолёти янги синовдан муваффақиятли ўтди

Хитойда ишлаб чиқарилган илк ўрта магистралли йўловчи самолёти — КОМАК К919'нинг махсус юқори тоғли версияси ўзининг илк синов парвозини муваффақиятли якунлади. ККТВ телеканали хабарига кўра, Шанхай Пудун халқаро аэропортидан осмонга кўтарилган ҳаво кемаси режалаштирилган барча босқичларни муваффақиятли бажариб, янги модификацияни яратиш йўлидаги муҳим босқични босиб ўтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур юқори тоғли модификация стандарт C919 базасида ишлаб чиқилган бўлиб, у тоғли ҳудудлардаги мураккаб шароитларда хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Муҳандислар бундай шароитлар талабларига тўлиқ жавоб бериши учун самолётнинг айрим тизимлари ҳамда фюзеляж конструкциясини қайта ишлаб чиқишди.
Нега юқори тоғли версия муҳим?
Маълумки, баланд тоғли аэропортларда ҳаво денгиз сатига нисбатан анча сийрак бўлади. Бу эса ўз навбатида двигателлар самарадорлиги ва самолётнинг умумий аэродинамик хусусиятларини сезиларли даражада пасайтиради. Шу сабабли ҳам бундай оғир шароитларда ишлай оладиган ҳаво кемалари махсус мослашувчанликни талаб қилади.Ҳозирча КОМАК компанияси янги версиянинг техник тавсилотлари ҳамда унинг тижорий фойдаланишга топширилиш муддатларини ошкор этгани йўқ. Шунга қарамай, ушбу лойиҳа Хитой авиацияси учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланмоқда.
Хитойнинг географик хусусиятлари
ixbt.com маълумотига кўра, Хитой дунёда юқори тоғли аэропортлар сони бўйича яққол етакчи ҳисобланади. Мамлакатда денгиз сатидан камида 1524 метр баландликда жойлашган 43 та фуқаролик аэропорти мавжуд бўлиб, улардан 2438 метрдан баландда 23 таси фаолият юритади.Ушбу аэропортларнинг аксарияти Тибет тоғлиги ва ғарбий вилоятларда жойлашган бўлиб, мураккаб релеф махсус технологияларни талаб қилади. Қизиғи шундаки, нафақат Хитойда, балки бутун дунёда энг баланд аэропорт ҳисобланган Даочон Ядин Сюан провинциясида жойлашган бўлиб, унинг баландлиги денгиз сатидан 4411 метрни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, КОМАК C919 ҳаво кемаси Аирбус A320 ва Boeing 737 моделларига асосий рақобатдош сифатида яратилган. Самолёт 158 нафардан 192 нафаргача йўловчини ташиш ҳамда 5555 километргача бўлган масофага парвоз қилиш имкониятига эга. 2023-йилда ўзининг илк тижорий парвозини амалга оширган ушбу лайнер ҳозирда бир қатор маҳаллий авиакомпаниялар томонидан фойдаланиб келинмоқда.






























Изоҳлар 0
…