Аирбус A350F янги юк самолёти муҳим синовдан муваффақиятли ўтди

Аирбус A350F юк самолёти Тулузада уч кун давом этган ердаги тебраниш синовларидан муваффақиятли ўтди. Синовлар давомида самолётнинг конструксияси турли частоталардаги аеродинамик ва тебраниш юкламаларига муносабати акселерометрлар орқали текширилди. Ҳаво кемасининг реал кўрсаткичлари дастлабки ҳисоб-китобларга мос келгани сабабли, муҳандислар унинг математик ва аероеластик моделларини аниқлаштирмоқда.
Европанинг авиация гиганти Аирбус компанияси ўзининг янги авлодга мансуб Аирбус A350F юк самолётининг илк парвоз олдидан энг муҳим босқичларидан бирини якунлади. Ixbt.com маълумотига кўра, ҳаво кемаси Тулузада уч кун давом этган ердаги тебраниш синовларидан (Гроунд Вибратион Тест — ГВТ) муваффақиятли ўтди ва конструкциянинг мустаҳкамлиги амалда тасдиқланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур синовларнинг асосий мақсади самолёт конструкцияси аэродинамик ва тебраниш юкламалари остида қандай ўзини тутишини олдиндан башорат қилиш ҳамда компьютер моделларининг аниқлигини текширишдан иборат эди. Мутахассислар синов давомида ҳаво кемасини турли частоталарда атайлаб тебратиб кўришди. Бунинг учун махсус усуллар ва замонавий технологиялар қўлланилди.
Синов жараёни ва қўлланилган усуллар
Тажриба давомида муҳандислар иккита асосий ёндашувдан фойдаланишди. Биринчи усулда A350F самолётининг ўз аэродинамик сиртлари белгиланган частоталарда ҳаракатга келтирилган бўлса, иккинчи усулда конструкциянинг асосий нуқталарида — қанот учлари, фюзеляжнинг дум қисми ва двигателларда ўрнатилган ташқи электродинамик вибраторлар ишга солинди.Самолётнинг ушбу таъсирларга бўлган муносабати махсус акселерометрлар тармоғи орқали назорат қилинди. Реал вақт режимида тезланиш ва резонанс тебранишлари ўлчаниб, ҳар бир сиклдан кейин олинган маълумотлар тезкорлик билан таҳлил қилинди. Бу эса кейинги синов дастурига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш имконини берди.
Натижалар ва келгуси режалар
Олинган натижалар мутахассисларни қувонтирди: A350F самолётининг реал кўрсаткичлари дастлабки ҳисоб-китоблар билан жуда яхши мос келди. Ҳозирда муҳандислар ушбу маълумотларни охирига етказиб ишлашмоқда ҳамда самолётнинг математик ва аэроеластик моделларига аниқлик киритишмоқда. Ушбу жараёнга тайёргарлик қарийб икки йил давом этган эди.ГВТ синовларининг муваффақиятли якунланиши Аирбус A350F учун илк парвоз йўлини очиб беради. Дастлабки синовлар дастури бошлангач, компания янада муҳимроқ босқич — парвоз пайтидаги тебраниш синовларига ўтади. Ушбу текширувлар дастурнинг илк уч ойи давомида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳаво кемасининг турғунлиги текширилади.






























Изоҳлар 0
…