date

Париж прокуратураси Илон Маск ва X’га қарши тергов бошлади

Париж прокуратураси Илон Маск ва X’га қарши тергов бошлади

Париж прокуратураси тадбиркор Илон Маск ва унинг Х компаниясига қарши дастлабки тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда Le Monde нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор Илон Маск 20 апрель куни чақирилган сўроққа келмаганидан кейин қабул қилинган. Шунингдек, Х компаниясининг собиқ бош директори Линда Яссарино бўйича ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Франция прокуратураси Эуропол ва мамлакат Жандармериясининг кибержиноятчилик бўлими билан ҳамкорликда Х компаниясининг Франциядаги офисларида тинтув ўтказган эди. Ушбу жараён 2025 йил январь ойида ижтимоий тармоқ алгоритмлари бўйича келиб тушган шикоятлардан сўнг бошланган текширув билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Тергов доирасида Х платформасидаги айрим контентлар ҳам ўрганилмоқда. Хусусан, Холотокостни инкор этувчи материаллар ҳамда сунъий интеллект орқали яратилган интим тасвирларга оид шикоятлар текширувга сабаб бўлган. Шунингдек, платформадаги Грок чатботи фаолияти ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари диққат марказида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Париж прокуратураси Илон Маск ва X’га қарши тергов бошлади