АҚШлик мутахассис Россияга киберқуролларни сотгани учун 10 миллион доллар тўлайди

АҚШ мудофаа пудратчиси Л3Гаррис компаниясининг собиқ раҳбари Питер Уилямс ўзининг собиқ иш берувчисига 10 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашга мажбур қилинди. Уилямс компаниянинг кибержосуслик ва хакерлик воситаларини ишлаб чиқувчи Тренчант бўлинмасини бошқарган ва тарихидаги энг йирик маълумотлар сизиб чиқишига сабабчи бўлган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Тергов маълумотларига кўра, 39 ёшли австралиялик мутахассис етти турдаги махфий технологияларни ўғирлаб, уларни Россиянинг Оператион Зеро брокерлик фирмасига сотган. Ушбу фирма хакерлик воситаларини Россия ҳукумати ва маҳаллий компаниялар учун харид қилиши билан танилган. Уилямс ушбу ноқонуний савдодан 1,3 миллион доллар ишлаб топган ва маблағни ҳашаматли буюмлар ҳамда кўчмас мулк сотиб олишга сарфлаган.
Proкурорларнинг таъкидлашича, Уилямс АҚШ ва унинг иттифоқчиларига хиёнат қилган. У ўғирлаган воситалар дунё бўйлаб миллионлаб қурилмаларни бузиб кириш имконини берган. Google томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида ушбу кодларнинг бир қисми Украина ҳудудидаги киберҳужумларда ва Хитой кибержиноятчилари томонидан қўллангани аниқланган.
Уилямс ўз айбига иқрор бўлган ва етти йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган. Л3Гаррис компанияси етказилган зарар миқдорини 35 миллион доллар деб баҳолаган. Суд қарорига кўра, у аввалги 1,3 миллион долларлик жаримадан ташқари, қўшимча 10 миллион доллар товон тўлаши шарт.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!