Патреон сунъий интеллект ботларига қарши курашни кучайтирди: Энди рухсат сўралмайди

Муаллифлар ва ижодкорлар учун мўлжалланган машҳур Патреон платформаси сунъий интеллект (AI) тизимларини ўқитиш учун маълумотларни рухсатсиз йиғувчи ботларга қарши кескин чораларни эълон қилди. Компания энди шунчаки ботлардан маълумот олмасликни илтимос қилиш билан чекланиб қолмай, уларни техник жиҳатдан бутунлай блоклашга ўтмоқда. Бу қадам муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижодкорлар меҳнатини AI моделлари томонидан текинга ўзлаштирилишининг олдини олишга қаратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Патреон ушбу курашда интернет инфратузилмаси провайдери ҳисобланган Cloudflare компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Cloudflare томонидан тақдим этилган AI Кравл Контрол технологияси ёрдамида платформа энди ўз контентини сканерловчи ботларни автоматик тарзда аниқлайди ва уларнинг киришини чеклайди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, аввалги чоралар етарли бўлмаган, чунки AI скраперлари тобора мураккаблашиб бормоқда.
Robots.txt файлидан реал блокировкага ўтиш
Илгари Патреон кўплаб сайтлар каби robots.txt файли орқали ботларга қайси саҳифаларни сканерлаш мумкин эмаслигини кўрсатиб келган. Бироқ, бу усул мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга эди. Кўплаб AI компаниялари ушбу кўрсатмаларни эътиборсиз қолдириб, ижодкорларнинг ёпиқ контентларини ўз моделлари учун озуқа сифатида ишлатишда давом этган. Патреон блогида таъкидланишича, "Розилик скрапернинг ўзини қандай тутишига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак".Янги тизим синовдан ўтказилганда, AI ботларининг ҳафталик уринишлари сони бир неча мингдан нолга тушган. Бу эса аввалги тавсиявий чекловлар деярли иш бермаганини ва ботлар сайт қоидаларини очиқчасига бузганини кўрсатади. Эндиликда Патреон ўзининг янгиланган Ҳоме Феед ва Қуипс каби очиқроқ функцияларини ҳам ботлардан ҳимоя қила олади.
Ижодкорлар ҳуқуқи ва янги стратегия
Патреон маҳсулот бўйича директори Древ Ровнйнинг сўзларига кўра, аксарият интернет платформаларида ижодкорлар ўз аудиториясини кенгайтириш учун ўз ишларини AI томонидан ўқитилишига рози бўлишга мажбур. Патреон эса бошқача йўлни танламоқда: муаллифлар ўз аудиториясини ўстириш билан бирга, ўз меҳнат маҳсулидан қандай фойдаланилишини тўлиқ назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.Шу билан бирга, платформа барча ботларни ҳам блокламайди. Қидирув тизимларининг индексловчи ботлари, яни фойдаланувчиларни Патреон саҳифаларига йўналтирувчи ва ахборотни тартибга солувчи агентлар учун йўл очиқ қолади. Фақатгина маълумотларни ўғирлаб, улардан нейротармоқларни ўқитишда фойдаланувчи ботлар чекловга учрайди.
Ушбу ўзгаришлар бутун дунёда контент яратувчилар ва AI гигантлари ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда юз бермоқда. Cloudflare каби сервислар эндиликда сайт эгаларига ўз маълумотларини ботларга пуллик асосда сотиш (Пай Пер Кравл) имкониятини ҳам таклиф қилмоқда. Патреон ҳозирча бундай савдо билан шуғулланмоқчи эмас, балки асосий эътиборни ижодкорлар интеллектуал мулкини ҳимоя қилишга қаратган.






























Изоҳлар 0
…