date

Beeline Россияда бошқа операторларга чексиз қўнғироқлар хизматини жорий қилди

Beeline Rossiyada boshqa operatorlarga cheksiz qo‘ng‘iroqlar xizmatini joriy qildi

«ВимпелКом» компанияси (Beeline бренди) ўз мижозлари учун «Севимли рақамлар» номли янги хизматни ишга туширди. Ушбу хизмат фойдаланувчиларга бошқа мобил операторлар рақамларига ҳам чекловларсиз қўнғироқ қилиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания матбуот хизматининг таъкидлашича, бошқа операторларнинг рақамларига чексиз қўнғироқ қилиш имконияти Россия бозорида илк бор тақдим этилмоқда. Мижозлар ўзларининг «Севимли рақамлар» рўйхатига бештагача рақамни қўшишлари мумкин.

Хизматнинг ишлаш механизми Beeline иловаси орқали амалга оширилади. Мижоз рақамни иловага киритгандан сўнг, ушбу рақам эгаси СМС орқали тасдиқлов юбориши керак. Шундан сўнг, фойдаланувчи илова орқали яқинларининг баланс ҳолати, тариф режаси ва пакет қолдиқларини кузатиб бориши мумкин.

Янги ва амалдаги мижозлар учун хизматни биринчи марта фаоллаштирганда 7 кунлик бепул синов муддати тақдим этилади. Синов муддати тугагандан сўнг, хизматнинг ойлик тўлови 290 рублни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Beeline Россияда бошқа операторларга чексиз қўнғироқлар хизматини жорий қилди