Россиянинг йирик лотерея тармоғи ўз мобил алоқа операторини ишга туширмоқда

Россиядаги энг йирик лотерея чипталари сотувчиси ҳисобланган “Столото” бренди остида фаолият юритувчи “Лотереи Москви” компанияси виртуал мобил алоқа оператори (МВНО) лицензиясини қўлди киритди. Бу қадам компанияга ўз мижозлари учун янги экотизим яратиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Форбес нашри хабарига кўра, тегишли ҳужжат 2026-йил 18-майда берилган бўлииб, у компанияга Россия ҳудудида алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этади. Янги операторнинг ўзига тегишли таянч станциялари ва техник инфратузилмаси бўмайди. Бунинг ўрнига у мавжуд федерал алоқа операторлари тармоқларидан ижара асосида фойдаланади.
МВНО модели ва стратегик мақсадлар
Лицензия шартларига кўра, компания ўз хизматларини 2028-йилнинг май ойидан кечиктирмасдан ишга тушириши лозим. Ҳозирча лойиҳанинг расмий номи ва аниқ бизнес-модели очиқланмаган бўлса-да, экспертлар ушбу хизмат “Столото” мижозлари учун махсус содиқлик дастурининг бир қисмига айланишини тахмин қилмоқдалар.Таҳлилчиларнинг фикрича, лотерея бизнесининг ўшиши секинлашаётган бир пайтда мобил операторни ишга тушириш компания учун қўшимча даромад манбаи бўлиши мумкин. 2025-йил якунларига кўра, “Лотереи Москви” тушуми 5,6 миллиард рублгача ошган бўлишига қарамай, соф зарар миқдори 1,4 миллиард рублни ташкил этган.
“Лотереи Москви” компанияси С8 Капитал холдинги таркибига киради. Қизиғли томони шундаки, ушбу холдинг таркибида аллақачон Нехт Мобиле номли виртуал оператор мавжуд. Бироқ амалдаги қонунчиликка кўра, битта лицензиядан турли юридик шахслар фойдалана олмайди, шу сабабли лотерея тармоғига алоҳида рухсатнома олиш зарурати туғилган.
Экотизимнинг аҳамияти
Виртуал операторлар одатда маълум бир бренд мухлисларини бирлаштириш ва уларга эксклюзив бонуслар тақдим этиш учун хизмат қилади. “Столото” мисолида бу қуйидагича кўриниш олиши мумкин:- Мобил алоқа учун тўловлар эвазига бепул лотерея чипталарини тақдим этиш;
- Лотерея ютуқларини тўғридан-тўғри мобил балансга ўтказиш имконияти;
- Абонентлар учун махсус ютуқли ўйинлар ва акциялар ташкил қилиш.






























Изоҳлар 0
…