Россия хакерлари Signal фойдаланувчиларини нишонга олмоқда

1 дақиқа ўқиш190
Россия хакерлари Signal фойдаланувчиларини нишонга олмоқда

Киберхавфсизлик бўйича тадқиқотчи Доннча О Сеарбҳаилл ўзининг Signal аккаунтига келган шубҳали хабарни аниқлади. Хабарда гўёки Signal хавфсизлик хизмати номидан фойдаланувчи қурилмасида маълумотлар сизиб чиқиши кузатилгани ва буни олдини олиш учун махсус кодни киритиш кераклиги айтилган. Амнестй Интернатионал ташкилотининг Хавфсизлик лабораториясини бошқарадиган мутахассис бу фирибгарлик эканлигини дарҳол англади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

О Сеарбҳаилл ушбу ҳужумни шунчаки эътиборсиз қолдирмасдан, уни чуқурроқ ўрганишга қарор қилди. Тадқиқотчи бу каби фишинг уринишлари ортида Россия ҳукумати билан боғлиқ хакерлик гуруҳи турганини аниқлади. Хакерлар фойдаланувчиларни алдаб, уларнинг аккаунтларини ўз назорати остидаги қурилмаларга боғлашга уринишган.

АҚШнинг СИСА агентлиги, Буюк Британия ва Нидерландия разведка хизматлари ҳам айнан шу турдаги киберҳужумлар ҳақида огоҳлантириш берган эди. Дер Спиегель нашрининг маълум қилишича, ушбу кампания доирасида Германиядаги юқори лавозимли сиёсатчилар ҳам зарар кўрган.

Тадқиқотчи ўз кузатувлари натижасида ушбу хакерлик ҳужуми 13 500 дан ортиқ фойдаланувчига қаратилганини маълум қилди. Signal платформаси ҳам ўз навбатида фойдаланувчиларни фишинг хавфидан огоҳлантириб, ҳеч қачон шубҳали ҳаволалар орқали кодларни киритмасликни тавсия қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?