Google AI Студио ёрдамида Android иловаларини бир неча дақиқада яратиш мумкин

1 дақиқа ўқиш210
Google AI Студио ёрдамида Android иловаларини бир неча дақиқада яратиш мумкин

Google компанияси ўзининг веб-асосидаги Google AI Студио платформасига Android иловаларини яратиш имконини берувчи янги функцияларни қўшди. Эндиликда дастурчилар ҳафталаб вақт сарфлайдиган код ёзиш жараёнини атиги бир неча дақиқага қисқартиришлари мумкин. Бу янгилик нафақат тажрибали дастурчилар, балки дастурлашдан йироқ бўлган фойдаланувчилар учун ҳам Android экотизимига кириш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Яратилаётган иловалар Котлин дастурлаш тили ва Google'нинг Жетпакк Компосе воситалари асосида ишлайди. Платформа ГПС, Bluetooth ва NFC каби қурилма датчикларини қўллаб-қувватлайди. Фойдаланувчилар браузерга ўрнатилган Android Эмулатор орқали иловани реал вақт режимида синаб кўришлари ва USB кабел орқали ўз смартфонларига ўрнатишлари мумкин.

Ҳозирги босқичда яратилган иловалар асосан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган, бироқ Google келгусида уларни дўстлар ва яқинлар билан бўлишиш имкониятини ҳам қўшишни режалаштирмоқда. Шунингдек, лойиҳани янада ривожлантирмоқчи бўлганлар уни Android Студиўга ўтказиб, GitHub орқали янада кенгайтиришлари мумкин.

Google ушбу қадам билан Cursor, Replit ва Claude Коде каби сунъий интеллектга асосланган дастурлаш воситалари билан рақобатни кучайтирмоқда. Компания келажакда Фиребасе интеграциялари ва иловаларни Google Play Консоле орқали тарқатиш имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?