Ҳарк универсал сунъий интеллект интерфейси учун 700 миллион доллар жалб қилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ҳарк стартапи универсал сунъий интеллект интерфейси ва қурилмаларини яратиш учун А сериясидаги инвестиция раундида 700 миллион доллар маблағ жалб қилди.
- Бретт Адкокк томонидан асос солинган компаниянинг бозор қиймати ушбу молиялаштириш натижасида 6 миллиард долларга етди.
Биринчи оммабоп сунъий интеллект маҳсулотини яратиш учун қанча маблағ керак? Ҳарк лабораторияси мисолида бу рақам 700 миллион долларни ташкил этмоқда. Шахсий ёрдамчи учун моделлар ва қурилмалар устида ишлаётган мазкур стартап А сериясидаги инвестиция раундини якунлаганини эълон қилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати 6 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Инвестиция раундига Парквай Вентуре Капитал бошчилик қилди. Шунингдек, лойиҳада AMD Вентурес, Intel Капитал, Qualcomm Вентурес, Salesforce Вентурес ва NVIDIA каби технологик гигантларнинг венчур жамғармалари иштирок этди. Ҳарк лойиҳасининг асосчиси Бретт Адкокк бўлиб, у аввалроқ Figure.AI робототехника компанияси ва Арчер электр самолётлари лойиҳаси билан танилган эди. Адкокк 2025-йил охирида Ҳарк лойиҳасини ўзининг 100 миллион доллар маблағи билан бошлаган.
Компания шу ёзда ўзининг илк мультимодал моделларини тақдим этишни режалаштирмоқда. Ушбу моделлар мавжуд рақамли хизматлар ва маҳсулотлар билан ишлай оладиган универсал интерфейсга айланади. Кейинчалик Ҳарк ушбу тизимлар учун махсус аппарат воситаларини (ҳардваре) чиқаришни мақсад қилган. Ҳозирда компанияда 70 нафар ходим ишламоқда ва улар NVIDIA Б200 график процессорларига асосланган маълумотлар марказидан фойдаланмоқда.
Ҳарк дизайн директори, Apple компаниясининг собиқ топ-менежери Абидур Човдҳурй ҳозирги AI маҳсулотлари асосан дастурчилар учун яратилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Anthropic ва OpenAI каби компаниялар кўпроқ код ёзиш воситаларига эътибор қаратаётган бир пайтда, Ҳарк оддий фойдаланувчилар учун кундалик ҳаётда асқотадиган универсал интерфейс ва қурилмалар яратишга эътибор қаратади.
Янги жалб қилинган маблағлар аппарат таъминоти, маҳсулот дизайни ва сунъий интеллект тадқиқотлари учун энг кучли мутахассисларни ёллашга, шунингдек, ҳисоблаш қувватларини кенгайтиришга сарфланади. Гарчи лойиҳа ҳақида кўп тафсилотлар сир тутилаётган бўлса-да, инвесторлар жамоа томонидан кўрсатилган демо-версиялардан ҳайратда эканликларини билдиришган.































Изоҳлар 0
…