date

iPhone 18 серияси дизайни тасдиқланди: Ғилофлар суратлари тарқалди

iPhone 18 серияси дизайни тасдиқланди: Ғилофлар суратлари тарқалди

Таниқли инсайдер Мажин Бу iPhone 18, iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max смартфонлари учун мўлжалланган ҳимоя ғилофларининг сифатли суратларини эълон қилди. Манбанинг таъкидлашича, iPhone 18 моделининг ташқи кўриниши деярли ўзгармайди, бироқ iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max моделлари камера блоки соҳасида бироз қалинлашади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Кутилишича, iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max корпуси яхлит алюминий қотишмасидан тайёрланади ва камера қисми Серамик Шиелд ҳимоя ойнаси билан қопланади. Қурилмаларнинг умумий қалинлиги ортиши кутилмоқда: хусусан, iPhone 18 Pro Max камера бўртиғи билан бирга 13,77 мм қалинликка эга бўлади (олдинги моделда 12,92 мм эди). Бу янада массив фото-модул ва такомиллаштирилган оптикадан дарак беради.

Янги линия тўртта рангда, жумладан, янги Дарк Черрй соясида тақдим этилади. Шунингдек, смартфонларда TSMC компаниясининг 2 нанометрли технологик жараёнига асосланган илк А20 Pro чипи дебют қилиши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max 2026-йилнинг кузида сотувга чиқади, базавий iPhone 18 эса фақат 2027-йилнинг бошида намойиш этилади. Маълумот ўрнида, инсайдер Мажин Бу аввалроқ iPad мини, iPhone 12 ранглари ва iPhone 16 макетлари ҳақида аниқ маълумотларни тақдим этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » iPhone 18 серияси дизайни тасдиқланди: Ғилофлар суратлари тарқалди