Донгфенг 1000 км масофа босувчи қаттиқ танали батареяларни ишлаб чиқаради

Донгфенг 1000 км масофа босувчи қаттиқ танали батареяларни ишлаб чиқаради

Донгфенг компанияси жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз автомобилларига ўрнатиладиган янги авлод қаттиқ танали (солид-стате) батареяларини серияли ишлаб чиқаришни бошламоқда. Ушбу аккумуляторнинг энергия зичлиги 350 В·соат/кг га етади, бу эса уни Хитойда кенг тарқалган биринчи юқори зичликдаги қаттиқ танали батареяга айлантиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги батареялар билан жиҳозланган электромобиллар бир қувватланишда 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши кутилмоқда. Йил бошида Донгфенг Йипаи синов модели Моҳе ҳудудида 70 дан ортиқ қаттиқ синовлардан ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, -30 °К даражадаги ўта паст ҳароратларда ҳам батарея сиғими 74 фоиздан юқори даражада сақланиб қолган.

Қаттиқ танали батареялар электромобиллар учун энг мақбул ечим ҳисобланади. Уларнинг асосий инновацияси тез ёнувчан суюқ электролитдан воз кечиб, қаттиқ электролитга ўтилганидир. Бу ёнғин ва портлаш хавфини сезиларли даражада камайтиради, шунингдек, бир хил ҳажмда кўпроқ электр энергиясини сақлаш имконини беради.

Ҳозирги вақтда саноатда қаттиқ танали батареяларнинг учта асосий йўналиши мавжуд: полимер, сульфид ва оксидли. Улар орасида оксид-полимер композит ёндашуви оммавий ишлаб чиқаришга энг тез эришиш мумкин бўлган технология сифатида тан олинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар