Россияда Gmail ва Apple ИД орқали авторизациядан ўтиш тақиқланди

1 дақиқа ўқиш209
Россияда Gmail ва Apple ИД орқали авторизациядан ўтиш тақиқланди

Россия Давлат думаси маҳаллий интернет-ресурсларда фойдаланувчиларни авторизация қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарималар жорий этувчи қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Эндиликда хорижий сервислардан фойдаланиш қатъий чекланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги талабларга кўра, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш фақат Россия телефон рақами, "Давлат хизматлари" портали, Ягона биометрик тизим ёки Россия фуқаролари ва компанияларига тегишли бўлган бошқа ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши шарт. Gmail, Apple ИД ва бошқа хорижий электрон почта хизматларидан фойдаланиш қонунбузарлик ҳисобланади.

Қонунни бузган юридик шахслар учун жарима миқдори 700 минг рублгача этиб белгиланди. Шунингдек, интернет-платформаларда тавсия берувчи алгоритмлардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик жорий этилмоқда. Такрорий қонунбузарликлар учун компаниялар 1,4 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Ҳужжатда алоқа операторларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш қоидаларини бузганлиги учун ҳам жазо чоралари кучайтирилган. Бундай ҳолатларда юридик шахслар 3 миллиондан 5 миллион рублгача жарима тўлайди, такрорий ҳолатларда эса жарима компаниянинг йиллик тушумидан фоиз кўринишида ҳисобланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?