Tecno ўзининг Элла сунъий интеллект ёрдамчисига футбол режимини қўшди

Халқаро Tecno бренди ўзининг Элла интеллектуал ассистенти учун кенг кўламли янгиланиш чиқарилганини эълон қилди. 2026-йилги Жаҳон чемпионати арафасида ишлаб чиқилган махсус футбол режими смартфон фойдаланувчилари учун шахсий таҳлилчи ва ҳамроҳга айланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги функция Tecno интерфейсига интеграция қилинган бўлиб, Камон 50 серияси ва бренднинг бошқа қурилмаларида қўшимча иловаларсиз ишлайди. Тизим мухлислар учун учта асосий воситани тақдим этади: мослашувчан тақвим, ўйинлар дайжести ва реал вақтда янгиланадиган турнир жадвали.
Ассистент ўйинлар жадвалини фойдаланувчининг вақт минтақасига қараб автоматик синхронизация қилади. Шунингдек, у учрашувдан олдинги таҳлиллар, жамоалар статистикаси ва ўйин якунлангач батафсил ҳисоботларни шакллантиради. Турнир жадвалида эса 12 та гуруҳдаги очколар ва тўплар нисбати акс этиб, кейинги босқичга чиққан жамоалар алоҳида кўрсатилади.
Бундан ташқари, Tecno кўнгилочар функцияларни ҳам унутмаган. Генератив нейротармоқ асосида ишловчи “Юлдуз билан сурат” воситаси ёрдамида фойдаланувчилар ўз селфиларини севимли футболчилари сурати билан бирлаштириб, ижтимоий тармоқларда улашишлари мумкин.





























Изоҳлар 0
…