HarmonyOS энди 64 КБ хотирали қурилмаларда ҳам ишлайди

Huawei компанияси HarmonyOS операцион тизимининг янги авлоди атиги 64 КБ тезкор хотирага эга қурилмаларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Huawei истеъмол товарлари бўлинмаси бошқаруви раиси Ю Чендуннинг сўзларига кўра, тизимнинг очиқ кодли версияси аввалроқ 128 КБ хотирали гаджетларда ишлаган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич икки баробарга қисқартирилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания раҳбарининг таъкидлашича, бундай кам хотира талаб қиладиган қурилмалар энергия самарадорлиги бўйича рекорд натижаларни қайд этиши мумкин. Хусусан, ушбу технология асосида ишлайдиган кичик гаджетлар бир марта қувватланиш орқали бир йилгача автоном ишлаш имкониятига эга бўлади. Таъкидлаш жоизки, бу кўрсаткич смартфонларга эмас, балки ИоТ (буюмлар интернети) қурилмаларига тегишлидир.
64 КБ ҳажмдаги хотира Линух ёки Android тизимлари учун етарли эмас, шу сабабли бундай қурилмаларда одатда енгил вазнли Реал-Тиме Оператинг Сйстеms (РТОС) ишлатилади. Huawei ушбу қадам орқали НБ-ИоТ датчиклари ва маълумотларни сақламайдиган бошқа кичик қурилмалар сегментида ўз экотизимини янада кенгайтиришни мақсад қилган.
HarmonyOS 7 тақдимоти доирасида қилинган ушбу баёнот Huawei компаниясининг Хитой ва жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кичик ҳажмли хотирага эга қурилмаларнинг умумий экотизимга интеграция қилиниши фойдаланувчиларга турли гаджетлар ўртасида узлуксиз алоқани таъминлаш ва улардан турли мақсадларда фойдаланиш имконини беради.





























Изоҳлар 0
…