Буюк Британиянинг машҳур телекомпанияси ВВС телевизорнинг бошқариш пульти билан “абадий курашга” чек қўйиши мумкин бўлган мисли кўрилмаган тажриба ўтказмоқда. Компания ихтирочилари телевизион каналларни мия фаоллиги ёрдамида бир-бирига ўтказишга ёрдам берувчи қурилма ихтиро қилишди, деб ёзамоқда Kun.uz.
Айни пайтда тажрибада 10 нафар кўнгилли иштирок этмоқда, улар телевизорни фикр кучи билан бошқарадилар, уларнинг фикрларини эса экранга махсус қурилма йўналтиради. Қурилманинг ташқи кўриниши ҳам, унинг вазифаси ҳам фантастик фильмни эслатиб юборади. Қурилма пешона ва қулоқлар атрофида жойлашган махсус датчиклар ёрдамида мия тўлқинлари электр энцефалограммасини ўқиб, уни махсус дастурга узатади.
Тажриба иштирокчиларига фикрлаш орқали 5та энг оммавий каналлардан бирини танлаш таклиф қилинди. Иштирокчилардан бири телевизорни мия фаоллиги билан бошқариш пультдан секинроқ амалга ошишини айтди. Бошқа иштирокчи эса қурилма фикрни жамлашнинг махсус малакаларининг мавжуд бўлишини талаб қилиши, чунки дастурда тегишли канални танлашда бир неча сония бекорга йўқолишини айтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди