Мудофаа технологиялари гиганти Anduril қиймати 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда

АҚШнинг мудофаа технологиялари соҳасидаги энг йирик стартапларидан бири бўлган Anduril компанияси янги инвестиция босқичи арафасида турибди. Reuters агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, мазкур молиялаштириш кампанияси компания бозор қийматини қарийб 100 миллиард долларга етказиши мумкин. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан деярли уч баробар кўп демакдир. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания жорий йилнинг май ойида 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилган ва ўшанда унинг капиталлашуви 61 миллиард долларни ташкил этган эди. Янги режа икки босқичли жараённи кўзда тутади: биринчи босқичда жорий нархларда маблағ йиғилса, иккинчи босқичда инвесторлар янада юқори баҳода улуш сотиб олишади. Ҳар икки транш йил якунига қадар ёпилиши кутилмоқда.
Замонавий уруш услубининг ўзгариши ва талабнинг ортиши
Anduril ва шунга ўхшаш ҳарбий технологик стартапларнинг бундай шиддатли ўсиши бежиз эмас. Дунёда, хусусан, Яқин Шарқ ва Шарқий Европадаги қуролли можаролар дронлар, автоном тизимлар ва сунъий интеллектнинг (AI) замонавий жанг майдонидаги ролини тубдан ўзгартирди. Анъанавий қимматбаҳо техникалардан кўра, арзонроқ ва осон алмаштириладиган "ақлли" тизимларга бўлган талаб кескин ошган.Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мудофаа технологиялари секторига киритилган венчур инвестициялар ҳажми икки баробарга ошиб, 12 миллиард доллардан ошиб кетди. Бу бутун 2025-йил давомида соҳа стартаплари жалб қилган 10 миллиард долларлик кўрсаткичдан анча юқори. Anduril ҳозирда АҚШ Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий-ҳаво кучлари, НАТО, шунингдек, Буюк Британия, Нидерландия ва Полша каби давлатлар билан йирик шартномаларга эга.
Арзон ва самарали қуроллар даври
Соҳадаги янги тенденция — "аттритабле" яни йўқотилиши унчалик катта зарар келтирмайдиган, оммавий ишлаб чиқариладиган арзон техникаларга ўтишдир. Шиелд AI ва Ҳелсинг каби бошқа компаниялар ҳам ушбу йўналишда юз миллионлаб долларлик инвестицияларни жалб қилмоқда. Масалан, Мач Индустриес раҳбари Итан Торнтоннинг таъкидлашича, Украина можароси автоном дронларнинг анъанавий қиммат қуроллардан самаралироқ эканини исботлади.Anduril ўзининг ишлаб чиқариш занжирини мустаҳкамлаш мақсадида ракета двигателлари учун қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш қувватларини ҳам кенгайтирмоқда. Pentagon ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, логистик муаммоларни бартараф этиш учун компанияга молиявий кўмак бермоқда. Компания даромадлари ҳам ўсишда давом этмоқда: 2025-йилда тушум ўтган йилга нисбатан икки баробар ортиб, 2,2 миллиард долларни ташкил этган.
Anduril инвесторлари орасида дунёга машҳур Триве Капитал, Andreessen Horowitz ва Фоундерс Фунд каби фондлар бор. Шунингдек, АҚШ вице-президенти ЖД Вансе ҳам компаниянинг дастлабки инвесторларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча Anduril вакиллари янги инвестиция босқичи бўйича расмий изоҳ беришдан бош тортишган.






























Изоҳлар 0
…