Хитой коинотда 400 вольтли янги энергия тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди

1 дақиқа ўқиш153
Хитой коинотда 400 вольтли янги энергия тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитой космик аппаратлар учун яратилган дунёдаги илк 400 волтли электр таъминоти тизимининг орбитал синовларини муваффақиятли якунлади.
  • Хитой космик технологиялар академияси (КАСТ) томонидан ишлаб чиқилган мазкур мажмуа Тианжоу-10 юк кемаси орқали орбитага етказилди ва барча кўрсаткичлар талабларга тўлиқ мос келди.

Хитой космик аппаратлар учун мўлжалланган дунёдаги илк 400 вольтли электр таъминоти тизимининг орбитал синовларини муваффақиятли якунлади. Мазкур технология келгусида Ой ва Марсни ўзлаштириш бўйича кенг кўламли экспедициялар учун асосий энергетик пойдевор бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, синов мажмуаси Хитой космик технологиялар академияси (КАСТ) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Тианжоу-10 юк кемаси орқали орбитага етказилган. Тизим коинотда иккита муваффақиятли синов сериясидан ўтган ва барча кўрсаткичлар ҳисоб-китоб талабларига тўлиқ мос келган.

Янги ишланма энергия генераторлари ва аккумуляторлардан тортиб, уни бошқариш, тақсимлаш ҳамда узатишни ўз ичига олган тўлиқ комплексни ташкил этади. Мутахассислар ушбу технологик занжирни тўлиқ ўз назоратига олиб, хорижий технологияларга боғлиқликни бартараф этишга эришган.

Юқори кучланишнинг афзалликлари

Космик техника соҳаси мутахассиси Пан Чжиҳаонинг тушунтиришича, анъанавий 28V ва 100V қувват шиналаридан 400V тизимга ўтиш бир қатор муҳим устунликларни тақдим этади. Ўз навбатида, бу электр токи кучини сезиларли даражада камайтириб, кабел оғирлиги ва энергия йўқотишларини қисқартиради.

Шунингдек, карбид кремний (СиК) асосидаги компонентларнинг қўлланилиши энергия конвертацияси самарадорлигини оширади. Натижада бутун тизим ихчамроқ ҳамда енгилроқ кўринишга келиб, фойдали юк учун қўшимча жой бўшатилади ва меагаватт синфидаги ускуналар барқарор қувват билан таъминланади.

Келажакдаги Ой ва Марс дастурлари

Мазкур юқори вольтли архитектура келгусида энг йирик космик лойиҳалар учун таянч платформа вазифасини бажаради. Тизим электр двигателлари, бошқариладиган ой кемалари, қўниш модуллари ва оёхарлар, шунингдек, келгуси ой станцияси инфратузилмасини қувватлантиришга мўлжалланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу технологиянинг синовдан ўтказилиши узоқ коинотда қувватли энергия тизимларини барпо этишдаги асосий чекловлардан бирини йўқ қилган. Бу эса келгусидаги чуқур космик экспедициялар учун мустаҳкам замин яратади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?