Космосда сунъий интеллект учун модулли маълумотлар марказлари яратилади

АҚШда сунъий интеллект ва юқори унумдорликдаги ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган орбитадаги йирик модулли маълумотлар марказлари архитектураси патентланди. Ушбу янги технология Сопҳиа Спасе компанияси ҳамда Калифорния технология институти (Калтеч) томонидан қўлга киритилган бўлиб, космосдаги чексиз қуёш енергиясидан фойдаланишга қаратилган.
АҚШда сунъий интеллект ва юқори унумдорликдаги ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган орбитадаги йирик модулли маълумотлар марказлари архитектураси патентланди. Ушбу янги технология Ер юзидаги анъанавий энергия тармоқларининг чекловларини четлаб ўтишга ва космосдаги чексиз қуёш энергиясидан фойдаланишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, патент Сопҳиа Спасе компанияси ҳамда Калифорния технология институти (Калтеч) томонидан қўлга киритилган. Мазкур лойиҳа Калтечнинг космосда қуёш энергиясини йиғиш технологияларини тадқиқ қилувчи Спасе-басед Солар Повер Прожект ташаббуси асосида шаклланган.
Космик серверлар учун пассив совутиш тизими
Лойиҳанинг энг асосий ўзига хос жиҳати бу — ҳисоблаш модулларини пассив совутиш усули ҳисобланади. Янги архитектура анъанавий насуслар, қувурлар ва мураккаб суюқлик ёрдамида иссиқликни чиқариб юбориш тизимларидан бутунлай воз кечиш имконини беради.Муҳандислар ТИЛE деб номланган мустақил модуллардан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Ҳар бир шундай модул тўртта процессор билан жиҳозланиб, қуёшли томонда қуёш элементларидан қувват олади, иссиқликни эса қарама-қарши сирт орқали тўғридан-тўғри совуқ коинот вакуумига нурлантиради.
Кенгайтириш имкониятлари ва келажак режалари
Модуллар ўртасидаги алоқа умумий қувват ва иссиқлик алмашинуви линияларисиз, фақатгина оптик-толали маълумотлар узатиш линиялари орқали амалга оширилади. Бу эса орбитал ҳисоблаш тизимларини кенгайтириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради.Сопҳиа Спасе асосчиси Леон Алкалаи сунъий интеллект тизимлари учун ҳисоблаш қувватларига бўлган талаб кескин ошганидан кейин орбитадаги маълумотлар марказлари ғояси бутунлай янги аҳамият касб этганини таъкидлади. Бунда энг асосий муҳандислик вазифаси ускуналарни самарали совутишдан иборат бўлган.
Компания технологиянинг илк синовини 2027-йилда Apex Nova сунъий йўлдош платформасида ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, 2028-йилда модулларни тижорий сотувга чиқариш, 2029–2030-йилларда эса 4–6 та аппаратдан иборат тўлақонли орбитал гуруҳ синовларини бошлаш кўзда тутилган.
Маълумот учун, 2023-йилда NASA Реактив ҳаракат лабораториясининг собиқ техник раҳбари томонидан асос солинган Сопҳиа Спасе ҳозиргача 22 миллион доллар инвестиция жалб қилган. Калтеч эса келгусидаги орбитал маълумотлар марказлари учун енгил ва йиғилувчи конструкциялар ҳамда терморегуляция тизимларини биргаликда тадқиқ қилишни давом эттиради.






























Изоҳлар 0
…