Apple компанияси Siri AI функцияси учун тўлов жорий этиши мумкин

Apple компанияси раҳбарияти келгусида янгиланган Siri AI имкониятларидан фойдаланиш учун қўшимча тўлов тизимини жорий етиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Фойдаланувчилар мавжуд iCloud+ обуналари орқали Siri AI учун кўпроқ ҳисоблаш қувватини сотиб олиш имкониятига ега бўлиши мумкин.
Apple компанияси раҳбарияти келгусида янгиланган Siri AI имкониятларидан фойдаланиш учун қўшимча тўлов тизимини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. ixbt.com маълумотига кўра, мазкур режа ҳали тўлиқ тасдиқланмаган бўлса-да, компания илғор сунъий интеллект функцияларини тақдим этишда янги тижорат ёндашувларини синаб кўришга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компаниянинг таъкидлашича, фойдаланувчилар мавжуд iCloud+ обуналари орқали Siri AI учун кўпроқ ҳисоблаш қувватини сотиб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу эса кундалик вазифалар учун асосий функцияларни бепул сақлаган ҳолда, талаб юқори бўлган фойдаланувчиларга кенгайтирилган имкониятларни тақдим этади.
Сунъий интеллект бозоридаги умумий амалиёт
Ҳозирги кунда OpenAI ва Anthropic каби аксарият сунъий интеллект провайдерлари ҳам шунга ўхшаш бизнес моделидан фойдаланмоқда. Яни, истеъмолчиларга чекланган бепул версия тақдим этилиб, фаолроқ фойдаланиш учун қўшимча имкониятларни ўз ичига олган пуллик обуна турлари таклиф қилинади.Янги ва такомиллаштирилган Siri AI ҳозирда iOS 27 синов версиясида мавжуд бўлиб, уни жорий йилнинг куз ойларида кенг миқёсда оммага чиқариш режалаштирилган. Бироқ ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёни компания учун осон кечмаяпти.
Компания дуч келаётган қийинчиликлар
Сўнгги йилларда Apple илғор сунъий интеллект ёрдамчисини яратиш борасида бошқа рақобатчилардан бироз ортда қолди. Ҳатто Siri имкониятларини кучайтириш мақсадида Google компаниясининг махсус Gemini моделидан фойдаланиш учун лицензия олишга ҳам тўғри келди.Шунингдек, Siri AI янгиланишининг кечикиши сабабли компания iPhone 16 қурилмаларининг сунъий интеллект имкониятлари реклама қилиниши юзасидан қўзғатилган жамоавий суд ишини ҳал қилиш учун 250 миллион доллар тўлашга мажбур бўлди.
Бозордаги умумий вазият ҳам барча технология ишлаб чиқарувчилардан эҳтиёткорликни талаб қилмоқда. Саноат миқёсида юзага келган RAM танқислиги сабабли қурилмалар ишлаб чиқариш таннархи қимматлашди, бу эса ўз навбатида нархларнинг ошишига олиб келмоқда.






























Изоҳлар 0
…