Хитойда дунёда илк бор соф гелийда ишлайдиган мегаваттли турбина синовдан ўтказилди

Хитойлик муҳандислар тарихда илк бор фақат соф гелий ёрдамида ишлайдиган мегаваттли турбина ёрдамида електр енергиясини муваффақиятли олишди. Мазкур синов қурилмаси Хитой миллий ядро корпорациясига кирувчи CNNК Ҳуахинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ядро енергетикасида муҳим қадам ҳисобланади. Анъанавий стансиялардан фарқли равишда, бу қурилма тўлиқ герметик контур ичида гелий узлуксиз айланиб турадиган ёпиқ сиклдан фойдаланади.
Хитойлик муҳандислар тарихда илк бор фақат соф гелий ёрдамида ишлайдиган мегаваттли турбина ёрдамида электр энергиясини муваффақиятли олишди. Ixbt.com маълумотига кўра, мазкур синов қурилмаси Хитой миллий ядро корпорациясига (CNNК) кирувчи CNNК Ҳуахинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу ядро энергетикасида муҳим қадам ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу ютуқ янги авлод юқори ҳароратли газ билан соватиладиган ядро реакторларини яратиш йўлидаги улкан қадам сифатида баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу Хитойда гелий асосий ишчи жисм сифатида қўлланиладиган биринчи мегаватт синфидаги турбинанинг муваффақиятли ишга туширилишидир.
Технологиянинг асосий хусусиятлари
Анъанавий электр станцияларидан фарқли равишда, бу ерда турбиналар сув буғи ёрдамида ҳаракатга келтирилмайди ёки очиқ газ сиклида ишламайди. Янги қурилма ёпиқ сиклдан фойдаланади: тўлиқ герметик контур ичида гелий узлуксиз равишда айланиб туради ва тизимни тарк этмайди.Бундай ёндашув иссиқлик йўқотилишини сезиларли даражада камайтириш, барқарор босимни ушлаб туриш ва қурилманинг умумий самарадорлигини ошириш имконини беради. Гелийнинг танланиши тасодифий эмас, чунки бу газ инерт бўлиб, юқори ҳароратларда ҳам конструктив материаллар билан реакцияга киришмайди.
Мураккаб муҳандислик ечимлари
Муҳандислар олдида турган энг мураккаб вазифалардан бири тизимнинг мутлақ герметиклигини таъминлаш бўлган. Гелий атомлари ўта кичиклиги боис энг кичик нуқсонлар ва микротретсиналардан ҳам ўтиб кета олади, шу сабабли барча қувурлар ҳамда уланишлар энг юқори босимга бардош бериши шарт.Бундан ташқари, ишлаб чиқувчилар юқори тезликда ишлайдиган турбинани ўрнатишда микрон аниқлигига эришишига тўғри келди. Чунки ҳатто минимал оғишлар ҳам тебранишларни келтириб чиқариб, контурнинг герметиклигини бузиши мумкин эди.
CNNК вакилларининг баёнотига кўра, муваффақиятли синовлар кичик атом энергетикасининг энг истиқболли йўналишларидан бири бўлган юқори ҳароратли газ реакторларини лойиҳалаш учун қимматли маълумотларни тақдим этди.






























Изоҳлар 0
…