Palantir раҳбари сунъий интеллект бозорини танқид қилди

Palantir раҳбари сунъий интеллект бозорини танқид қилди
Қисқача

Palantir компанияси бош директори Алекс Карп етакчи сунъий интеллект лабораторияларини корпоратив мижозлар маълумотларига егалик қилишга интилаётгани ва бундай ёндашувда марксизм аломатлари борлиги учун танқид қилди. Унинг фикрича, йирик тил моделлари яратувчилари ҳамкорларининг ишлаб чиқариш воситаларини ўзлаштириб, кейинчалик уларнинг ўзига рақобатчи бўлиши мумкин.

Palantir компанияси бош директори Алекс Карп етакчи сунъий интеллект лабораторияларининг корпоратив мижозларга нисбатан ёндашувини кескин танқид қилиб, уларнинг ҳаракатларида марксизм аломатлари борлигини билдирди. ixbt.com маълумотига кўра, компаниянинг навбатдаги молиявий ҳисоботидан сўнг эълон қилинган акциядорларга йўлланган мактубда технология бозоридаги монополистиктенденциялар ва сунъий интеллект ишлаб чиқарувчиларининг мижозлар маълумотларига эгалик қилиш амбициялари муҳокама марказида бўлди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Карп ўзининг ижтимоий назария бўйича фан доктори даражасига таянган ҳолда, йирик тил моделлари яратувчиларини шерикларининг ишлаб чиқариш воситаларини ўзлаштиришга уринишда айблади. Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув замонавий капитализмда кутилмаган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни келтириб чиқариши ва аслида марксистик социализм ғояларига яқинлашиб қолиши мумкин.

Рекорд даромад ва бозор реалқиги

Қаттиқ танқидларга қарамай, сунъий интеллект технологияларининг оммалашуви Palantir учун мисли кўрилмаган молиявий муваффақиятларни олиб келди. Компания ҳисобот даврида 1,9 миллиард доллар даромад кўриб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93 фоизлик ўсишни қайд этди. Шунингдек, соф фойда 1,1 миллиард долларни ташкил этди, бу эса биргина чорак давомида аввалги йилнинг умумий тушумидан ҳам кўпроқ маблағ топилганини англатади.

Молиявий таҳлилчилар билан бўлиб ўтган конференцияда Алекс Карп ўзининг танқидий позициясини изоҳлаб, мудофаа технологиялари сектори учун хос бўлган ёндашувларни илгари сурди. Унинг таъкидлашича, корхоналар ўз интеллектуал мулки ва тажрибасини бошқа сунъий интеллект моделларига кўчириш эвазига рақобатбардош бизнесларни молиялаштирмоқда, охир-оқибат бу эса мижозларнинг ўзига эҳтиёж қолмаслигига олиб келиши мумкин.

Бозордаги мавжуд вазият ва хавотирлар фақатгина Palantir раҳбарияти билан чекланиб қолмайди. Аввалроқ Microsoft раҳбари Сатя Наделла ҳам шунга ўхшаш фикрларни билдириб, йирик сунъий интеллект лабораторияларининг ҳамкорлар билан ишлаш стратегиясидаги хатарларга эътибор қаратган эди. Кўплаб компаниялар Anthropic ва OpenAI каби стартаплар билан ҳамкорлик қилиб, уларни молиялаштирган бўлса-да, охир-оқибат мазкур лабараториялар дизайн, тиббиёт, ҳуқуқшунослик ва фармацевтика каби турли соҳаларда айнан шу ҳамкорларга рақобатчи бўлган маҳсулотларни бозорга чиқармоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар