Telegram нима сабабдан App Storeдан вақтинча олиб ташланди

1 дақиқа ўқиш139
Telegram нима сабабдан App Storeдан вақтинча олиб ташланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Telegram кибержиноятчилар уюштирган ҳужум сабабли App Storeдан вақтинча олиб ташланди ва тақиқланган контент ўчирилгач, қайта тикланди.
  • Павел Дуровнинг айтишича, ҳужумчилар оммавий каналлар ва гуруҳлардаги эски ёзувларни таҳрирлаб, сунъий интеллект ёрдамида яратилган тақиқланган материалларни қўшган.
  • Жиноятчилар канал эгалари пул бермаса, уларни блоклатиш ёки бутун иловани дўкондан ўчиртириш билан таҳдид қилган.

Машҳур Telegram мессенжери вақтинча App Store дўконидан ўчириб қўшилди ва бу ҳолат бутун дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар ҳамда экспертлар эътиборини тортди. ixbt.com маълумотига кўра, мазкур ҳодиса ортидан илова асосчиси Павел Дуров изоҳ бериб, воқеа тизимли хатолик эмас, балки кибержинатчиларнинг махсус уюштирилган ҳужуми эканини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълум бўлишича, ҳужумчилар оммавий каналлар ва гуруҳлар эгаларини шантаж қилиш учун мураккаб схемадан фойдаланишган. Улар янги пост эълон қилиш ўрнига эски ёзувларни таҳрирлаб, сунъий интеллект ёрдамида яратилган тақиқланган контентни сездирмасдан қўшиб қўйишган. Пост аввалроқ эълон қилингани сабабли аксарият иштирокчилар уни пайқамаган ва шикоят қилиш тизими ҳам ўз вақтида ишламаган.

Шантажчилар қандай усулдан фойдаланди?

Павел Дуровнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатларни «ўчириш шантажчилари» уюштириб келмоқда. Жинатчилар йирик жамоат каналлари эгаларидан пул талаб қилиб, тақиқланган материалларни жойлаштириши ҳамда сўнгра Apple компаниясига шикоят қилиш билан таҳдид қилган. Агар эгалари талабни бажаришдан бош тортса, улар канални блокировка қилиш ёки бутун иловани дўкондан вақтинча ўчиртиришга эришишга ҳаракат қилган.

Хавфсизлик хизмати қоидабузарликни аниқлагач, Telegram жамоаси дарҳол тақиқланган контентни ўчириб ташлади ва қоидабузар фойдаланувчи аккаунтини блоклади. Шундан сўнг Apple мессенжетни қайта тиклаб,уни яна иловалар дўконига қайтарди.

Apple ёндашувидаги танқидий ҳолатлар

Telegram раҳбарияти ноқонуний контентга қарши курашиш учун ҳам автоматик, ҳам қўлда бошқариладиган модерация воситаларидан кенг фойдаланишини таъкидлади. Айнан шу қатъий ҳимоя механизмлари туфайли ёвуз ниятли шахслар ҳимояни четлаб ўтиш учун борган сари мураккаб йўлларни излашга мажбур бўлмоқда.

Шу билан бирга, Павел Дуров Apple компаниясининг ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди. Унинг фикрича, технология гиганти дастлаб иловани дўкондан ўчириб, кейингина дастурчилар билан боғлангани хавфли амалиётдир. Бундай ёндашув фойдаланувчи контентига эга бўлган бошқа йирик платформалар учун ҳам хавф туғдириши мумкин.

Ўз навбатида, Apple компанияси ҳам вазиятга изоҳ бериб, дўкон қоидаларини бузувчи материаллар аниқлангани сабабли Telegram вақтинча олиб ташланганини тасдиқлади. Тақиқланган контент йўқ қилиниб, қоидабузар блоклангач, дастур бир неча соат ичида каталикка қайтарилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?