AnTuTu июль ойи учун энг яхши Android-смартфонларни эълон қилди

AnTuTu фойдаланувчиларнинг реал фикр-мулоҳазалари асосида Хитой бозоридаги Android-смартфонларнинг июл ойидаги қониқиш рейтингини еълон қилди. Redmi K90 Ultra 97,54 фоиз ижобий баҳо билан биринчи ўринни егаллади, ундан кейинги поғоналардан 97,5 фоиз натижа билан Xiaomi 17 Max ва 97,07 фоиз билан Huawei Mate 70 Pro Премиум Едитион жой олди.
Машҳур AnTuTu платформаси фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши деб топилган Android-смартфонларнинг июль ойи рейтингини тақдим этди. Анъанавий унумдорлик бенчмаркларидан фарқли ўлароқ, ушбу рўйхат синтетик тестларга эмас, балки қурилма эгаларининг илова орқали қолдирган реал фикр-мулоҳазаларига асосланган бўлиб, у Хитой бозори ва маҳаллий фойдаланувчиларнинг афзалликларини акс эттиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, июль ойи якунларига кўра энг юқори натижани 97,54 фоиз ижобий баҳолар билан Redmi K90 Ultra қўлга киритди. Июн ойи охиридагина бозорга чиққанига қарамай, мазкур гаджет тезда етакчига айланишга улгурди. Фойдаланувчилар қурилманинг нархи ва имкониятлари уйғунлигини юқори баҳолаган.
Етакчилар ва уларнинг имкониятлари
Смартфон Snapdragon 8 Элите процессори, фаол совутиш тизими, қуввати 8550 мА·ч бўлган аккумулятор ва 100 ваттли тезкор қувватлаш технологияси билан жиҳозланган. Шунингдек, қурилма 165 Hz янгиланиш частотасига эга 6,83 дюймли дисплейни олган. Камчиликлар сирасида эса баъзилар вентилятор шовқини ва оғир вазнни қайд этган.Рейтингда иккинчи ўринни 97,5 фоиз ижобий шарҳлар тўплаган Xiaomi 17 Max эгаллади. Ушбу русум 6,9 дюймли 1,5K экран, 8000 мА·ч батарея, 100 ваттли симли ва 50 ваттли симсиз қувватлаш ҳамда Леика оптикасига эга уч каррали камера модули (200 MP асосий, 50 MP перископ ва 50 MP ўта кенг бурчакли линзалар) билан таъминланган.
Кучли учликка Huawei Mate 70 Pro Премиум Эдитион якун ясади. У 97,07 фоиз натижа қайд этди. Кирин 9020 процессорининг соддалаштирилган версиясига қарамай, фойдаланувчилар HarmonyOS тизимининг барқарорлиги, интерфейс равонлиги ва суратга олиш сифатини юқори баҳолашди.
Бозор тенденциялари
- Рейтинг тўлиқ фойдаланувчилар фикрига асосланган ва синтетик тестлар билан боғлиқ эмас.
- Ўнликдаги барча моделлар Хитой бозоридаги маълумотлар асосида шакллантирилган.
- Энг қизиғи шундаки, топ-10 таликка кирган қурилмаларнинг нақ ярмини Oppo бренди моделлари ташкил этди.






























Изоҳлар 0
…