Сергей Брин миллиардерлар солиғига қарши курашга 100 миллион доллар сарфлади

Google асосчиларидан бири Сергей Брин Калифорнияда таклиф этилаётган миллиардерлар солиғига қарши «Буилд а Беттер Калифорниа» ташкилотига яна 20 миллион доллар хайрия қилди ва шу тариқа тахминан 13,3 миллиард долларлик солиқ тўловидан қочиш учун жами 100 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади.
Google асосчиларидан бири Сергей Брин Калифорнияда таклиф этилаётган миллиардерлар солиғига қарши курашувчи «Буилд а Беттер Калифорниа» ташкилотига яна 20 миллион доллар хайрия қилди. Янги молиявий ҳисоботларга таяниб хабар беришича, дунёнинг тўртинчи энг бой кишиси бўлган Брин шу тариқа ўзининг тахминан 13,3 миллиард долларлик солиқ тўловидан қочиш учун жами 100 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Калифорниядаги Проп 40 номи билан машҳур бўлган ташаббус штатда истиқомат қилувчи 200 га яқин миллиардернинг соф бойлигига бир марталик 5 фоизли солиқ киритишни назарда тутади. Ушбу солиқдан тушадиган тушумлар асосан Калифорния соғлиқни сақлаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган. Хусусан, келгуси йилда кутилаётган бюджет қисқартиришлари фонида штатнинг Медикаид дастури федерал молиялаштиришдан 30 миллиард долларгача маблағдан маҳрум бўлиши мумкин эди.
Штатни тарк этаётган технология магнатлари
Бироқ Сергей Брин бундай солиқдан қочишга уринаётган ягона технология магнати эмас. Meta асосчиси Mark Zuckerberg жорий йилда Маями яқинидан 170 миллион долларлик қаср сотиб олгани бежиз эмаслиги айтилмоқда. Шунингдек, Uber собиқ бош директори Травис Каланикк, венчур инвестори Петер Тиел ва Бриннинг сафдоши — Google асосчиларидан бири Ларрй Паге ҳам штатни тарк этган.Проп 40 ташаббуси штат губернатори Гавин Невсом томонидан ҳам кескин танқидга учраган. У миллиардерлар ва уларнинг бизнеслари Калифорниядан чиқиб кетишининг иқтисодий оқибатларидан хавотир билдириб, бунинг ўрнига «миллий миллиардерлар солиғини» жорий этишга чақирган. Губернатор ўз баёнотида оддий офис ходими бой меросхўрларга қараганда юқорироқ солиқ ставкасини тўлаётганини таъкидлаган.
Келажакдаги овоз бериш жараёни ва бошқа қарашлар
Калифорния аҳолиси жорий йилнинг ноябрь ойида Проп 40 масаласи бўйича овоз беришлари керак. Брин молиялаштираётган ташкилот янги солиқлар жорий этилишини чеклаш орқали ушбу лойиҳанинг йўлини тўсиб қўйишга қодир бўлган муқобил овоз бериш чораларини илгари сурмоқда.Бошқа томондан, NVIDIA асосчиси Женсен Ҳуанг бу каби солиқларни тўлашга тайёрлигини билдирган. Bloomberg нашрига берган интервюсида тахминан 8 миллиард доллар солиқ тўлаши кутилаётган Ҳуанг бу ҳақда бир марта ҳам ўйламаганини айтган.
«Биз Силикон Валлейда яшашни танладик ва улар қандай солиқ қўллашни хоҳласа, марҳамат, бунга қарши эмасман», — дея таъкидлаган NVIDIA раҳбари.






























Изоҳлар 0
…