Пҳиа стартапи раҳбарияти аффилиате маркетинг можаросига аралашди

2 дақиқа ўқиш220
Пҳиа стартапи раҳбарияти аффилиате маркетинг можаросига аралашди

Фиби Гейтс ва София Kiaнни томонидан асос солинган Пҳиа харидлар стартапи яна бир жиддий можарога дуч келди. Bloomberg нашри маълумотига кўра, компания раҳбарлари ўзларининг савдо платформасида мижозлар иштирокисиз амалга оширилган харидлар учун ҳам комиссия ҳақини олиб келгани — "коокие стуффинг" амалиётидан хабардор бўлишган, бироқ бу ҳақда ойлаб жамоатчиликка маълум қилишмаган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Аслида "коокие стуффинг" интернет-маркетингда жуда мунозарали ва қаттиқ қораланадиган усул ҳисобланади. Одатда бундай платформалар бозорга киришда мазкур усулдан фойдаланмаслик ҳақида махсус шартномалар имзолашади, чунки бу бошқа ҳамкорларнинг даромадини ноҳақ ўзлаштиришни англатади. Bloomberg нашрининг ёзишича, дастлаб Пҳиа вакиллари журналистлар суриштирув бошлаганигина бу муаммо ҳақида билишганини даъво қилишган эди.

Фош қилинган ёзишмалар ва молиявий зарбалар

Бироқ нашр қўлга киритган ошкор бўлган Slack хабарлари ва вазиятдан хабардор манбаларга таяниб тарқатган янги маълумотларига кўра, Фиби Гейтс ва София Kiaнни ўз стартаплари бу усулдан фойдаланаётганини ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ билишган. Оқишиб чиққан ёзишмаларда асосчилар компания раҳбарияти ва муҳандислари билан биргаликда мазкур ҳолатни муҳокама қилгани аниқ кўрсатилган.

Суриштирув натижаларига кўра, "коокие стуффинг" амалиёти Пҳиа умумий савдоларининг салмоқли қисмини ташкил этган. Компания бу ноқонуний амалиётни тўхтатгач, унинг кунлик даромади кескин пасайиб кетган. Шунингдек, мазкур ҳолатдан Нике ва Нордстром каби йирик брендлар ҳам жабр кўргани маълум бўлди.

Техник хато эмас, махсус функция

Аввалроқ Пҳиа вакиллари юзага келган ҳолатни оддий "дастурий хато" деб аташга уринишган эди. Бироқ Bloomberg ҳисоботида бу махсус равишда ёқиб-ўчириш имкониятига эга бўлган функция сифатида яратилгани фош қилинди. Янги айбловлар ортидан стартап вакиллари айрим даъволарни рад этишган бўлса-да, вазиятдан сабоқ чиқаришларини билдиришган. TechCrunch нашрининг изоҳ сўраб йўллаган мурожаатларига эса ҳозирча жавоб берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пҳиа ўтган йилнинг апрель ойида харидорларга турли чакана савдо тармоқларидан энг яхши нархларни топишда ёрдам берувчи Google Фlights каби қулай платформа сифатида иш бошлаган эди. Бироқ ёз ойларида эълон қилинган суриштирувлардан сўнг компания йил бошидан буён ўз ходимларининг деярли ярмини йўқотгани, кўплаб брендлар ўзларининг иловада мавжудлигидан ҳатто хабардор эмаслиги ҳам маълум бўлганди. Шунингдек, стартап илгари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини рухсатсиз йиғиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ бошқа можароларга ҳам дуч келган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?