Anthropic Claude Haiku 5.5 моделини тақдим этди

Anthropic компанияси аввалги версиясидан қарийб бир йил ўтиб Claude Haiku 5.5 моделини тақдим этди. Янги модель тезкор ишлаш ва нисбатан паст харажат билан фойдаланишга мўлжалланган.
Компания маълумотига кўра, Claude Haiku 5.5 қисқа ва такрорий вазифалар, маълумотларни таснифлаш ҳамда дастурлаш билан боғлиқ жараёнларда қўллаш учун ишлаб чиқилган. Модель тезлик ва нарх ўртасидаги нисбатни яхшилашга қаратилган.
Anthropic тақдим этган натижаларда Claude Haiku 5.5 айрим тестларда GPT-6 Luna’дан юқори кўрсаткич қайд этган. Жумладан, OSWorld 2.1 синовида янги модел 72,4 фоиз натижа кўрсатган, GPT-6 Luna эса 48,9 фоиз қайд этган.
GDPval-AA тестида ҳам Claude Haiku 5.5 юқори натижа қайд этган. Ушбу синовда Haiku 5.5 1620 балл тўплаган бўлса, GPT-6 Luna 1437 балл олган.
Claude Haiku 5.5’нинг нархи 1 миллионта кирувчи токен учун 0,10 доллар, чиқувчи токен учун эса 0,50 доллар этиб белгиланган. Anthropic маълум қилишича, Claude Haiku 4.5 билан солиштирганда харажатлар 75 фоизгача камайган.
Шу тариқа, Anthropic янги модель орқали тезкор ишлаш ва паст харажат талаб қилинадиган вазифалар сегментида рақобатни кучайтиришни мақсад қилган.































Изоҳлар 0
…