Anthropic IPO орқали 2 триллион долларлик баҳога яқинлашмоқда

1 дақиқа ўқиш98
Anthropic IPO орқали 2 триллион долларлик баҳога яқинлашмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Anthropic компанияси IPO орқали 2 триллион доллардан ортиқ баҳоланиши мумкин, бу унинг май ойидаги тахминий 965 миллиард долларлик баҳосидан икки баравардан зиёд юқори.
  • Компания сунъий интеллект жаҳон иқтисодиётини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин деган қараш асосида катта инвестицияларни режалаштирмоқда, аммо 2025 йилда 42 миллиард доллар соф зарар кўрган.

Anthropic компаниясининг IPO ҳужжатлари компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги режалари ва харажатлари кўламини очиб берди, деб хабар беради Reuters.

Компания сунъий интеллект жаҳон иқтисодиётини саноатлаштириш, электр энергияси ва интернетдан ҳам каттароқ даражада ўзгартириши мумкин, деган қараш асосида катта инвестицияларни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Anthropic’нинг харажатлари ҳам кескин ошиб бормоқда.

Ҳужжатларга кўра, компания 2025 йилда 42 миллиард доллар соф зарар кўрган. Кейинги йилларда булутли хизматлар, ҳисоблаш қувватлари ва инфратузилма бўйича мажбуриятлар учун 518 миллиард доллар сарфлаши режалаштирилган.

Anthropic’нинг 2025 йилдаги тушуми қарийб 4,6 миллиард долларга етган. Бу 2024 йилга нисбатан 12 баравар ўсишни англатади. Бироқ компаниянинг операцион зарари 2025 йилда 8,06 миллиард долларга етган, 2024 йилда бу кўрсаткич 2,98 миллиард доллар эди.

Компания ўтган йили ҳисоблаш қувватлари ва инфратузилмага 7,33 миллиард доллар сарфлаган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан уч баравар кўп бўлиб, умумий операцион харажатларнинг ярмидан ортиғини ташкил қилган.

Reuters маълумотига кўра, Anthropic’нинг биржага чиқиши компанияни 2 триллион доллардан ортиқ баҳолаши мумкин. Бу кўрсаткич компаниянинг май ойидаги тахминий 965 миллиард долларлик баҳосидан икки баравардан зиёд юқори.

Anthropic’нинг IPO ҳужжатларида компаниянинг йирик мижозларга қарамлиги ҳам қайд этилган. Ўтган йили тушумнинг қарийб чорак қисми икки нафар мижоз ҳиссасига тўғри келган. Компания айрим йирик мижозлар узоқ муддатли шартномаларга эга эмаслиги ва харажатларни қисқартириши ёки бутунлай тўхтатиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

31 декабрь ҳолатига кўра, Anthropic’нинг нақд пуллари, уларнинг эквивалентлари ва қисқа муддатли инвестициялари 20,28 миллиард долларни ташкил қилган.

Компаниянинг IPO’си сунъий интеллект соҳасидаги йирик компанияларни бозор қандай баҳолашини белгилашда муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиши мумкин. Anthropic бу йўналишда OpenAI, Google, Meta ва xAI билан рақобат қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?